سمعت أبا محمد الحسن بن عثمان بن جابر يقول سمعت أبا نصر أحمد بن يعقوب بن زاذان قال:
بلغني أن أحمد بن حنبل قرأ عليه رجل: «وما قدروا الله حق قدره والأرض جميعا قبضته يوم القيامة والسموات مطويات بيمينه» قال ثم أومأ بيده فقال له أحمد: قطعها الله قطعها الله قطعها الله. ثم حرد وقام
Лялакоий (418 ҳ/1027 м.й. вафот этган) “Шарҳу усул эътиқоди Аҳли сунна” асарида Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ҳақида: “Мен, Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Усмондан у кишига Абу Наср Аҳмад ибн Яқуб ибн Зозоннинг қуйидаги гапларни айтганини эшитдим: “Менга етиб келган хабарга кўра, бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун Ер Қиёмат Кунида Унинг қабзаси — чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир”[1] оятини ўқиб бериб, қўлини кўрсатибди (Бу билан Аллоҳнинг бандаларнинг қўлига ўхшаш қўли бор, яъни оятдаги “қўл”дан мурод тана аъзосидир демоқчи бўлган). Шунда Имом Аҳмад “Аллоҳ унинг қўлини кессин! “Аллоҳ унинг қўлини кессин! “Аллоҳ унинг қўлини кессин!” дебдилар ва ғазабланиб ўрниларидан туриб кетибдилар”.
Лялакоий (418 ҳ/1027 м.й. вафот этган) “Шарҳу усул эътиқоди Аҳли сунна” асари 3/432
Ушбу ривоятни Имом Аҳмаддан Исмоил Асбаҳоний “Ҳужжат” (1/208) асарида ва Қози Абу Яъло “Ибтолут таъвилот”да (1/43) ривоят қилишган.
Имом Шофеъий (150–204 гг.х.) айтадилар:
علم ذلك لا يدرك بالعقل ولا الرؤية والفكر
«….Хабарий сифатлар (“яд” – тўғри таржимаси қўл, “Важҳ”- юз, “айн”- кўз ва шунга ўҳшашлар) ҳақидаги илмга ақл, кўриш ёки тафаккур қилиш орқали етилмайди ва биз мана шу сифатларни исбот қиламиз ва улардан худдиАллоҳ таоло: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”[2] деб марҳамат қилиб, ўзидан ташбиҳни инкор қилгани каби (махлуқотларга) ташбиҳни (ўҳшатишни) инкор қиламиз».
(«Фатҳул Борий», 13/407; Юнус ибн Абдул Аъло имом Шофеъийдан ривоят қилди)
Ҳанафий мазҳабининг уламоси, Имом Абул-Муъин Насафий (418-508 ҳ./1027-1115 м.) ўзларининг «Бахрул-Калом» номли асарларида шундай дейилади:
“Яд-луғавий таржимаси қўл”калимаси кўплаб маъноларга эга. Улардан бири баданнинг ўнг ва чап тарафида жойлашган аъзога ишлатилади. Аллоҳ таоло бу иккисидан Покдир, шаръий матнларда келган нарсалар эса Аллоҳнинг марҳамати ва мулки – кайфиятсиз, ўҳшатишсиз, бирон бир суратсиз ва аъзоларсиз маъносида келган. Ва у азалий сифатлардан ҳисобланади.”
Аллома Насафий яна ушбу асаларида: “Аллоҳ таолонинг “яди” бор деб арабчада айтса бўлади, аммо форисийда (ва бошқа тилларда) айтиш жоиз эмас. “Яд” худди эшитиш, кўриш, илм, қудрат, ҳаёт, ирода ва калом каби Аллоҳнинг кайфиятсиз, ўҳшатишсиз азалий сифатларидандир. Чунки Аллоҳ таоло аъзосиз эшитувчи, кўзсиз кўрувчи, тана аъзоларисиз билувчидир, қалбсиз ирода қилувчи, тил ва икки лабсиз мутакаллимдир. Шу каби “яд” ҳам Аллоҳнинг кайфиятсиз, ўҳшатишсиз ва аъзосиз азалий сифатларидандир. Биз “ядни” исбот қиламиз ва ундан нима ирода қилинишини Аллоҳнинг ирода қилган нарсасига ҳавола қиламиз”.
[1] Зумар сураси, 67-оят.
[2] Шуро сураси, 11-оят.
Рустам Охунжонов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби






