Жорий йилнинг 21 апрель санасида «Кўкалдош»ўрта махсус ислом билим юртига Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш» бўйича катта инспектор Исломов Шахзод ташриф буюриб, тадбир ташкил қилинди.

Ушбу тадбир Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти талабаларига киберхавфсизликка оид жиноятлар ва уларнинг ҳозирги замондаги аҳамиятини тушунтириш, талабаларни кибер жиноятчилик ва хавфсизлик масалаларига қизиқтириш, шунингдек, бу соҳада қандай чоралар кўрилаётганини ёритишга қаратилган бир қатор мақсадларга эга.


Тадбир бошида билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев сўзга чиқиб, ушбу соҳанинг ҳозирги кундаги аҳамияти ва долзарб масалалари ҳақида сўз очиб, маруза навбатини Шайҳонтоҳур тумани «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш» бўйича катта инспектор Исломов Шахзодга берди.
Катта инспеcтор ўз нутқида киберхавфсизлик ва жиноятлар ҳақида бир қатор масалаларни таъкидлади. Шунингдек, киберхавфсизлик, шахсий маълумотлар, молиявий ресурслар ва ахборот тизимларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. У, бундай жиноятларнинг қандай амалга оширилиши ва улардан қандай ҳимояланиш мумкинлиги ҳақида ҳам кўплаб мисоллар келтирди. Эътиборли жиҳати у, талабаларни кибер жиноятчилик ва унинг олдини олиш борасида ўз билимларини оширишга чақирди, чунки ҳар бир инсон киберхавфсизлик масаласида ўз ролини ўйнаши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир талабалар томонидан юқори қизиқиш билан ўтказилди. Талабалар, Исломов Шахзоднинг маърузаси давомида фаол иштирок этиб, киберхавфсизликка оид саволлар беришди. Бу, уларнинг мавзуга бўлган қизиқишини янада оширди ва киберхавфсизликка оид билимларини кенгайтиришга хизмат қилди.
Тадбир якунида, киберхавфсизлик ва жиноятчилик масалалари бўйича иштирокчилар ўз билимларини янада кенгайтириш имкониятига эга бўлдилар. Исломов Шахзоднинг тақдимоти, талабалар учун илмий ва амалий жиҳатдан фойдали бўлиб, уларни келажакда бу соҳада фаолият юритишга ундади. Киберхавфсизлик муаммолари замонамизда долзарб аҳамиятга эга бўлиб, уларни ҳал этиш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши зарурдир.
Тадбир диққат билан ўтказилди ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди, бу эса киберхавфсизлик соҳасидаги муаммоларга эътибор қаратишга хизмат қилади.
СаидАзимхон Саидакрамов
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси





