SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди
11.03.2025 / Bo‘limda Maqolalar

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (1)

Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети «Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши кураш» кафедраси доценти Маъруфжон Қурбонов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга юридик ишлов бериш бўлими, Бош маслаҳатчиси Дилмурод Маматмуродовлар сўзга чиқиб, ўз маърузаларида консепциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Маърузачилар Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун моҳияти ва пайдо бўлиш тарихини тушунтириш билан бирга ушбу концепция тўғри татбиқ қилинса бирон фуқаронинг эътиқодига зид келмаслиги, аксинча фуқароларнинг фойдасига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (2)
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (3)
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (4)
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (5)

Тадбир давомида, Тошкент давлат юридик университети «Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши кураш» кафедраси доценти Маъруфжон Қурбонов ўз маърузалари билан билим юрти талабалари ва устозларига Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун-моҳиятини таништирди.

Маърузачи Дилмурод Маматмуродов ўз нутқида Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсатининг 3 та устувор йўналиши ҳамда уни амалга ошириш механизмлари белгиланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра,

«Биринчиси — фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини изчил рўёбга чиқариш, жамиятда конфессиялараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш. Ушбу йўналишда виждон эркинлиги кафолатини таъминлаш, диний ташкилотлар билан ҳамкорликни ваколатли давлат ўргани орқали мувофиқлаштириш, диний расм-русумларни хавфсиз ўтказиш бўйича давлат органлари билан ҳамкорликни таъминлаш, соҳада юқори малакали ходимларни тайёрлашга кўмаклашиш, диний таълим муассасаларида қонунчилик ҳужжатлари ўқитилиши учун шароит яратиш, соҳада амалга оширилган ишлардан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш мазкур йўналишдаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмларидан ҳисобланади.

Иккинчиси — динларнинг илмий-маъданий меросини ўрганиш, диншунослик ва диний соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш. Ушбу йўналишда диншунослик бўйича мутахассисларни тайёрлаш, диний соҳадаги илмий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича илмий тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабати бўйича социологик сўровлар ўтказиш ва бошқа шу кабилар давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари саналади.

Учинчиси — фуқароларнинг виждон эркинлигига, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи омилларга қарши курашиш. Ушбу йўналишда диний радикаллашувга йўл қўймаслик, радикал диний оқимлар, террористик ташкилотларнинг ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоий мослаштириш, диннинг жамият ва давлат ҳаётидаги муҳим ўрнини очиб бериш мақсадида медиа соҳадагилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ахборот маконида диндан қонунга хилоф равишда ва сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, виждон эркинлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳолатларига ўз вақтида муносабат билдириш, миллий, ирқий ва диний адоват ғоялари билан юғрилган материаллар тарқатишни чеклаш, диний таассублар замирида содир этиладиган жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда бошқа шу кабилар мазкур йўналишдаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари ҳисобланади.»

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга  таништирилди (6)

Тадбир сўнгида талаба ва устозлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилиб, маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

What you can read next

Шайтоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган макрлари
Шайтоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган макрлари
Нега Мадина аҳли Исломни жуда тез қабул қилди?
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 3-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 12-оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP