Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 2-ЖУЗИ нашр этилган эди.


Китобда азиз юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.
Ақида, руҳий тарбия, Ислом тарихи, таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара, қурбонлик, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, таъқиқ ва рухсатлар каби мавзуларга оид қизиқарли саволларни ўз ичига олган ушбу китобдан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари ҳамда талабалари ҳам фойдаланишлари учун билим юрти Ахборот-ресурс маркази фондига ҳомийлар жалб қилган ҳолда 30 дона олиб келинди. Китоблар ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси






