Бугун, 11 феврал куни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билим юрти талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирни таълим муассасаси мудири М.Эркаев кириш сўзи билан очиб бериб, сўнг сўз навбатини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековга берди.
Ҳомиджон домла Ишматбеков билим юртида таълим олаётган талабаларга улар ушбу кўхна мадрасада таълим олаётганларини ўзи уларга берилган катта неъмат экани, улар бу неъматга шукр қилишликларини фақат ва фақат яхши таълим олишлари орқали адо этишлари лозим экани ҳақида айтиб ўтдилар.






Республикамизда бугунги кунда бўлиб ўтаётган катта ўзгаришлар, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида ҳам тўҳталиб ўтдилар. Билим юрти талабалари учун бугунги кунда таълим олишга яратилган барча қулайликлар ва шароитлар ҳақида гапириб ўтдилар. Талабаларга илм олиш йўлида кўриладиган машаққатларни енгиш ҳақида Қуръони карим оятлари, Ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг тажрибаларидан ҳамда яқин тарихдан фактлар келтириб, ўртоқлашдилар.
Ундан ташқари талабалар одоб-ахлоқ борасида барчага намуна бўлиб, таълим олиш даврида ҳамда келажакда диний-маърифий соҳада хизмат қилиш асносида ҳаётнинг турли синовларига сабр қилишлари ҳақида айтиб ўтиб, бу борада ўтган уламоларнинг ва ўзларининг шахсий ҳаётларидан мисоллар келтириб мавзуни бойитдилар.
Бугунги кунда ислом билим юртларини тугатиб имом-хатиб бўлиб хизмат қилаётганлар жамиятимизда рўй бераётган янгиланишларни, ўзгаришларнинг туб моҳиятини яхши тушунадиган, илмий салоҳияти юксак инсонлар бўлишлари, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз ҳаёти, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган ўзгаришларни қалбан ҳис этган ҳолда кенг халқ оммасига тушунтириб боришлари тушинтириб ўтилди. Бугун глобал ахборот маконида ҳамма кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳликка чақиришимиз зарур. Турли, манбаси номаълум сайтларда одам ақлини чалғитувчи, айниқса ёшларимизни тўғри йўлдан оздирувчи, яширин ғоялар мавжудлигини уларга тушунтириб бориш зарурлиги таъкидланди.
Мулоқот сўнгида юртимиз равнақи, соҳалардаги ислоҳотлар тилга олиниб, бардавом бўлиши , барча мутасаддилар ва устозлар-у ходимларнинг ҳаққиларига дуойи хайрлар қилинди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






