Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигига алоҳида эътибор қаратилади. Жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида 27-28 январь кунлари “Назарбек” талабалар турар жойида “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ташкил этилди.


Талабалар ўртасида ўтказилган мусобақа 3 та спорт тури — шахмат, стол тенниси ва ўзбек миллий кураши бўйича бўлиб ўтди. Беллашувлар қизғин ва беллашув руҳида кечди
Саралаш баҳсларида шаҳматдан 22 та талаба, стол теннисдан 24 та талаба, ва Ўзбек миллий курашидан 18 та талабалар қатнашишди.




Мусобақа нафақат талабалар ўртасида, балки устоз ва мураббийлар ўртасида ҳам стол тенниси бўйича ташкил қилинди. Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Мусобақа барча иштирокчилар учун нафақат спортда ўз кучини синаб кўриш, балки бир-бири билан тажриба алмашиш, дўстона муҳитда кучли жамоа сифатида ҳаракат қилиш имкониятини берди. Тадбир юксак савияда ташкил этилиб, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди. Ғолибларга таълим муассасаси томонидан тайёрланган дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.





Мусобақадан давомида устозлар ва талабалар учун зиёфат дастурхони ёзилди.
Саидазимхон САИДАКРАМОВ
«Кўкалдош» ЎМИБЮ мударриси






