Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида “Тинчлик – дунё динларининг муҳим тамойили” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Нуфузли анжуманни Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Алгермиссен, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси Гулдана Авездурдиева, Рим-католик черкови епископи Ежи Мацулевич, Тошкент шаҳар яҳудийлар жамоаси раиси Аркадий Исахаров табрик сўзлари билан очиб бердилар.








Конференцияда диншунос экспертлар, исломшунослар, этник-маданий бирлашмалар, диний конфессия вакиллари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамият, миллий маданий марказлари, жумладан Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD. Эркаев Маъмуржон,билим юрти ўқитувчи ва талабалари қатнашдилар.
Мазкур конференцияда Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD. Эркаев Маъмуржон домла ўзининг “Диннинг экологик масалалардаги роли: Диний қадриятлар ва табиатни муҳофаза қилиш” номи остидаги маърузаси билан қатнашди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






