2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 07 январга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида профессор-ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ташкил этилди.
Мавзу: “Ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методологиялар ҳамда ихтисослик фанлари”.
Семинарнинг асосий мақсади профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш, шунингдек, ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини янада самарали ташкил этишдир.




















Шу малака ошириш ўқувлари доирасида институт профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари педагоглари ҳам дарсларда иштирок этиб, маърузаларни тингладилар.
Маърузаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби ташкилотларнинг етук мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент халқаро университети каби нуфузли таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари жалб этилди.
Ўқув машғулотлари махсус ўқув режа ва дарс жадвали асосида замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Бугун малака ошириш ўқувларининг сўнги дарслари бўлиб ўтди. Шундан сўнг институт ректор Уйғун Ғафуров, Кўкалдош мадрасаси мудири Маъмур Эркаев ва Хадичаи кубро мадрасаси мудираси тингловчиларга сертификатларни топширдилар.
Манба: https://t.me/oliymahad
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






