SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳар бир ишни пухта қилмоқ лозим
03.01.2025 / Bo‘limda Maqolalar

Ҳар бир ишни пухта қилмоқ лозим

عَنْ أَبِي يَعْلَى شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ كَتَبَ الإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ، فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْقِتْلَةَ، وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأَحْسِنُوا الذِّبْحَةَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ وَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ». (رواه مسلم).

Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло ҳар бир ишда яхшиликни ёзгандир. Агар қатл қилсангиз, яхши бир тарзда қатл этинг. Агар жонлиқ сўйсангиз, яхши бир тарзда сўйинг. Пичоғингизни ўткирлаб олинг ва жониворга роҳат беринг”.

(Муслим ривояти).

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Диннинг муҳим асосларидан саналмиш мазкур ҳадис Исломдаги барча вазифаларни пухта ва чиройли суратда адо этишни ўргатади. Зеро, ҳар бир нарса шариат ҳукмига мувофиқ тушмоғи билан гўзалдир. Инсоннинг ҳаётий ишлари: кундалик турмуш тарзи, аҳли оиласию атрофдагилар билан муомаласи ҳамда ухровий амаллари: қалб амали бўлмиш иймон ва аъзолар амали Ислом мукаммал, пухта адо этилса, дунё ва Охират саодатига эришмоқ мумкин бўлади.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Барча машруъ яъни шариат рухсат берган амалларни мукаммал ва чиройли адо этмоқ вожибдир

“Албатта Аллоҳ адолатли ва чиройли амаллар қилишга буюрур”. (Наҳл сураси, 90-оят). “Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Бақара сураси, 195-оят).

Буюрилган амалларни бажаришда ҳам, қайтарилган ишларни тарк этишда ҳам, ўзаро муомала-муносабатларда ҳам мукаммалликка интилмоқ лозим. Ана шунда банданинг амали қабул бўлиб, олажак ажру савоби ортади.

2. Шариат ҳукмига биноан ўлимга ҳукм этилганларни ҳукмини ижро этишда энг енгил услуб билан амалга оширилади.

3. Оловда ёқиб ўлдириш мумкин эмас.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтда ёқишга аввал рухсат бериб, сўнг бундан қайтарганлар”. (Бухорий ривояти). Аввал изн берилиб, сўнг ман этилиши мазкур ҳукмни янада таъкидлироқ қилиб кўрсатади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла азоби билан азобламангиз!” (Бухорий ривояти).

XX аср охирларига келиб ёндирувчи снарядлар ва бошқа шунга ўхшаш қуроллар тақиқланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу ҳукмни ўн уч аср муқаддам айтиб кетган эдилар. Устига-устак катта, кучли давлатлар имзолаган битимлар қоғозларда қолиб кетади!

Ҳеч бир жонзот ўтда куйдирилмаслиги лозим. Исломдаги бу ҳукм ҳайвонлару ҳашаротларни ҳам ўз ичига олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кетаётиб, ёндириб юборилган чумоли ини олдидан ўтиб қолдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дарғазаб бўлиб, шундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалланинг азоби билан азоблашга одамзоднинг ҳаққи йўқ!” (Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Шу боис, аксар уламолар, ҳатто ҳашоратларни ҳам ўтда ёқишни кариҳ санаганлар. Иброҳим Нахаий айтадилар: “Чаённи ўтда куйдириш мусла ҳисобланади”. Умму Дардо бургани ўтда куйдиришдан қайтарганлар. Имом Аҳмад айтадилар: “Тирик балиқ ўтда қовурилмайди. Чигиртканинг ҳукми енгилроқ. Чунки унда қон йўқ”.

4. Ҳайвонларни боғлаб қўйиб, сўнг уларни ўқ ёки бошқа нарса отиб ўлдириш мумкин эмас.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чорва ҳайвонларни бундай усулда ўлдиришдан қайтарганлар”. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳу бир тўп кишилар олдидан ўтдилар. Улар товуқни боғлаб қўйиб, ўққа тутаётган эдилар. “Ким бундай қилди? – деб сўрадилар Ибн Умар розияллоҳу анҳу. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу ишни қилганларни лаънатлаганлар!” (Бухорий ва Муслим ривояти).

5. Жонли нарсадан нишон сифатида фойдаланиш мумкин эмас

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отишдан – ҳайвонни отиб, сўнг ейишдан қайтардилар. Ҳайвон сўйилади. Ундан кейин агар хоҳласалар, отаверишсин”. (Имом Аҳмад ривояти).

6. Ҳайвонларни шариатга мувофиқ чиройли тарзда сўймоқ лозим

Исломда жонлиқ сўйишнинг ўз одоблари мавжуд бўлиб, улар мулойимлик ва мукаммалликнинг ажойиб мажмуидир.

Қассоб ҳайвонни қийнаб қўймаслик учун аввал пичоғини обдон ўткирлаб олмоғи керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пичоқни ўткирлашни ва уни ҳайвондан яширишни буюрдилар: “Агар қай бирингиз жонлиқ сўйса, тайёргарлик кўриб олсин!” – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Сўйиладиган ҳайвонга юмшоқ муомалада бўлиш ҳам мазкур одоблар сирасига киради. Жонивор сўйиладиган жойга аста етаклаб келинади. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши қўйнинг қулоғидан ушлаб тортарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнидан ўтиб қолдилар: “Қўйнинг қулоғини қўйиб юбориб, бўйнидан ушла!” – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. (Ибн Можа ривояти).

Имом Аҳмад айтадилар: “Сўйилишга олиб кетилаётган ҳайвон аста етакланади. Ҳайвонга пичоқ фақат сўйилаётган пайтда кўрсатилади. Унгача пичоқ яшириб турилади”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни сўйганда терисини кесиб, бўйин томирини узмай қўйишдан ҳам қайтарганлар”. (Ибн Можа ривояти).

Шунингдек, ҳайвонни бошқа жониворлар олдида сўймаслик, сўяётганда қиблага қаратиб, Аллоҳ номини тилга олиб, Унинг неъмати-марҳаматини эътироф этиш, сўнг то жони чиқиб кетгунга қадар тегинмай туриш мустаҳабдир. Ҳеч вақт ҳайвон устига ортиқча юк юкланмаслиги лозим. Миниладиган ҳайвонни фақат эҳтиёж бўлганда мининг. Жониворнинг сути соғиб олинаётганда боласига зарар етказмайдиган миқдорга риоя этмоқ керак.

7. Юқоридаги ҳадис Исломнинг улкан асослари каторига қўшилади. Зеро, у ҳар бир ишни шариат буюрганидек чиройли ва мукаммал адо этишга чақиради.

Асадулла Ҳолмуротов.

“Ал-Вофий фи шарҳи арбаин Нававий” китобидан олинди.

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 8- ҳадис “Мусулмоннинг ҳурмати”
Ҳусайния фирқаси
“Нур тарқатувчи пир”
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
Набавий хулқ асослари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP