«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига Тошкент шаҳридаги «Сирож Солиҳ» масжиди имом-ҳатиби Ҳасанҳон домла Қодиров томонидан янги нашрдан чиққан 90 та «Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 4-жилди ҳадя қилинди.




Китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
✍️ И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси






