Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 17 сентябрь куни учинчи ва тўртинчи курс талабалари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD Маъмуржон домла Эркаев томонидан 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг билим савиясини ошириш ва уларни рағбатларнитириш мақсадида хорижий тил (араб тили)дан миллий ёки хорижий сертификат С1 ёки С2 даражасини қўлга киритган юқори курс талабаларининг имтиҳон ҳаражатлари билим юрти томонидан қопланишлиги ва бунга кўра хорижий тил (араб тили)дан С2 даражасини қўлга киритган талабаларга имтиҳон харажатлари билан бирга яна шунча миқдорда пул мукофоти, С1 даражасини қўлга киритган талабаларга эса фақат имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши эълон қилинган эди.




Шу муносабат билан, бугун, 13 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида араб тилини пухта эгаллаб “C1” сертификатига эга бўлган икки нафар талабага бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев, Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Нодир Жалолов, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Абдувоси Ғаниев ҳамда ўқитувчи ва талабалар қатнашди.



Тадбирда сўзга чиқган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев “C1” сертификатига эга бўлган талабаларни муборакбод этиб, уларга таълим берган устозларни талабалар ушбу ютуқга эга бўлишларида қўшган ҳиссаларини таъкидлаб, янада кўпроқ талабалар шундай ютуқларга эга бўлишликлари учун таълим беришда янада кўпроқ ғайрат қилишлари ҳамда замонавий пед-технологиялардан фойдаланиш самара бериши ҳақида тавсиялар бериб ўтдилар.


Ўз навбатида талабаларга ҳам чет тилидан сертификатни қўлга киритиш ҳозирги кунда Олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча имтиёз беришини ҳамда келажакда магистратура ва докторантурада илмий фаолиятни давом этиш учун зарур эканини айтиб ўтдилар ва шу йўлда уларга муваффақият тиладилар.
Тадбир сўнггида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти томонидан “C1” сертификатига эга бўлган билим юрти 3-курс талабаси Мирзаев Абдуллажон ва 4-курс талабаси Ҳабибуллаев Ҳикматуллога “Беш юз минг” сўмлик пул сертификатлари топширилди ва хайрли дуолар билан тадбир ўз якунига етди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






