Бугун “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти устоз ва талабалари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сузук Ота мажмуасига ташриф буюрдилар. “Сузук Ота” масжидида аср намози ўқилганидан сўнг мажмуанинг масъул ходими масжид ва маҳалланинг қадимий тарихи, кўҳна масжидларда намоз ўқишнинг фазилати ҳақида сўзлади. Сузук Отанинг ҳаёти, касби кори ва минтақада тутган ўрни ҳақида маълумотлар берди, илм аҳлининг тирикчилик учун бирор касб эгаси бўлиши яхшилигини тушунтирди.








Талабалар собиқ Иттифоқ даврида ташландиқ аҳволга келтирилган бу қадимий масканнинг сўнгги йиллардаги улкан таъмирлаш ва қурилиш ишлари натижасида миллий услубдаги янги бинолар ва кўркам хиёбон билан чирой очганига гувоҳ бўлдилар. Сузук ота дафн этилган даҳма зиёрат этилди ва Қуръон тиловат қилиниб, бу ерда ўтган улуғлар ҳақига дуолар қилинди.
Талабалар ушбу мажмуа зиёратидан катта ибрат ва таассуротлар олиб қайтдилар.
А. Ғаниев
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи






