29 декабрь куни соат 11:00 да “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти педагог ўқитувчилар жамоаси бир бўлиб Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини жонли эфирда тинглаб, томоша қилдилар.
Сўз эркинлиги, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган енгилликлар ва коррупцияга қарши кураш борасидаги режалар эртанги кунга бўлган ишончни орттиради, албатта. Президентимиз коронавирус пандемияси шароитида давлат сиёсатини тўғри ташкил этишга алоҳида эътибор қаратгани келаётган 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилганида ҳам кўриш мумкин.
Мадрасамиз ўқитувчилари ўз соҳалари ва имкониятлари доирасида бу ташаббусни қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб олдилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати.






