Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида турли музейлар, театр ва кўнгилочар жойларга саёҳат уюштириш билим юртида одат тусига айланган. Куни кеча ҳам билим юрти талабалари гуруҳ раҳбарлари билан “Алоқа тарихи музейи”га ташриф буюрдилар.



Тошкентдаги алоқа тарихи музейида мамлакатимиз телекоммуникация соҳасининг шаклланиш ва ривожланиш йўлидан гувоҳлик берувчи 400 дан зиёд экспонатлар бор. Жамоатчилик қимматли тарихий буюмлар ва техник жиҳозлар ҳамда воситаларни тақдим этиб, музей коллекцияси шаклланишига катта ҳисса қўшган. Музейда бир неча асрлар мобайнида хат ташиган почта аравасининг табиий катталикдаги макети ҳам бор. «Ўзбекистон почтаси» стендида ўзбек почта хизматининг Темурийлар давридан тортиб, ҳозирги давргача бўлган шаклланиш тарихидан ҳикоя қилувчи экспонатлар мавжуд. Почтальонлар турли даврларда фойдаланган формалар ва почта ускуналарининг ривожланиш жараёнини ҳам кузатиш мумкин. Музейдаги энг ноёб экспонат Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган биринчи мобил телефон ҳисобланади. Ушбу телефон ёрдамида 1992 йилнинг 26 августида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатимиз вилоятлари билан боғланган.



Ушбу музей талабаларга жуда манзур бўлиб, бугунги замонавий коммуникацион алоқаларнинг илк босқичларига гувоҳ бўлиб қатйишди.
А. Ғаниев
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи






