SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Фатво берадиган муфтий учун муҳим шартлар (3 қисм)
16.11.2024 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Фатво берадиган муфтий учун муҳим шартлар (3 қисм)

Муҳаммад ибн Шиҳоб Баззоз Кардарийнинг “Ал- Баззозийя” китобида қуйидаги масала зикр қилинади: “Ҳанафий мазҳабида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилган кишининг тавбаси қабулмас дейилган, бу Ибн Таймия “Соримул Маслул” номлик китобда келтирган бўлиб, уни Аллома Ибн Ҳумом ва бошқалар ҳам нақл қилишган. Бироқ мутақоддим ҳанафий уламоларнинг масалан Имом Абу Юсуфнинг “Китоб Ал-Харож”, “Шарҳи Тоҳовий” ва Сўғдийинг “Нутаф” китобларида унинг тавбаси қабул қилинади дейилган. Бу масалани хилофини айтган, бошқа мазҳабдаги шахсдир”.  

Аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ “Дуррул Мухтор” китобига ёзган “Роддул Мухтор” номлик ҳошияларида бу масалани ойдинлаштириб берганлар. Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ ўзларининг мазкур хошияларида ҳанафий мазҳаб манбаси ҳисобланган олдинги китобларга мурожаат қилгани учун мазҳаб фиқҳининг мўътабар ва энг яхшиларидан деб, қараладиган таснифлардан саналади.

Муфтий билиши зарур бўлган шартлардан: мазҳаб ичида ўзига хос услубда ёзилган фиқҳий китоблардир, фақиҳлар мазкур китобларда мутлақ бир жумлани келтирадилар ва ундан бошқа ўринда қайди зикри келган мақсадни ирода қиладилар, фиқҳ китобларини мутоала қилишнинг ўзи эса муаллиф кўзда тутган мақсаднинг тескарисини тушинишга олиб бориб қўяди. Маҳорат ва тажриба эгаси бўлган устозларнинг ҳузурида мазкур китоблар ўқилса, қийин ва иштибоҳли жойларида огоҳлантирилади ва хатога тушиб қолишдан омонда бўлади.

Шунинг учун ҳам ўқувчига арабий луғатларни билишнинг ўзи етарли эмас, балки мутахассис устознинг ҳузурида фиқҳни ўрганиши зарурдир.

Гоҳида мужтаҳид тарафидан бир масалада турли хил ривоятлар бўлиб, уларнинг энг афзалини билиши муфтийга зарур бўлади. Уларнинг баъзиларининг баъзилардан афзал ва устунликлари, нақлининг қувватли ва машҳур бўлиши ёки далилга таянган ҳолда таржиҳ соҳиблари (улар ҳанафий мазҳабидаги уламоларнинг мартабасидаги бешинчи даража соҳиблари ҳисобланиб, Имом Қудурий ва Ҳидоя соҳиблари ва бошқалар киришади) нинг таржиҳи билан бўлади.

Муфтийга, агарда у нақл қилувчи бўлсада, ривоятнинг кучли эканлигига ишончи комил бўлиши лозим. Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ Имом Хойриддийн Ромлий (Фатовий Хойрийя ли нафъИ барийя ва Ашбоҳ ва Назоирнинг ҳошияси муаллифи саналади, Фаластининг Ромла шаҳрида туғилган)дан нақл қилиб қуйидагиларни айтадилар: “Шубҳасиз ихтилофли бўлган масалани кучлисини кучсизидан, унинг қувватли ва заифлик мартабаларини ажрата билиш илм таҳсилига киришганларнинг орзу- умдларининг энг чўққиси ҳисобланади. Муфтий ва қозиларга берилган саволларга таваккал қилмасдан аниқ ва ишонч ҳосил қилган ҳолда жавоб бериши лозимдир”.

Ҳар бир асрда шунингдек бизнинг замонамизда пайдо бўлаётган янги масалалар ўзига хос хусусиятга эга. Бунинг сабаби мужтаҳидлар яшаган замондан улардан кейинги ва ҳозирги замон бутунлай фарқ қилади.

Ҳозирда пайдо бўлаётган масалалар борасида уларнинг бизгача етиб келган китобларида айнан шу масаланинг нақли очиқ–ойдин зикри келмаган. Замондош Муфтий мазкур масалани ҳукми қандай эканлигини билишга эҳтиёж туғилади. Бу масалалар уларнинг умумй қоидаларига тушадими ёки истинбот ва қиёсий масалаларигами, бу амал жуда дақиқ ҳисобланиб, шариатни қоидаларини фаҳмлаш, зийраклик ва жуда кучли фаросатни талаб қилади.

Демак муфтий муқаллид бўлсада, унга билиши зарурий бўлган ишлар: Имомининг мазҳабини яхши билиши, фиқҳий китобларни услубини англаш, мазҳаб мужтаҳидидан келган турли хил ривоятларнинг кучли тарафларини эътиборга олиши, унинг ривоятларини кучли ва саҳиҳ сўзларини билиш, шахсларга қараб фатволар турли хиллигини ва янги пайдо бўлган масалаларни ҳар бир замонга хослигини тушиниб этиши керак бўлади.

Мазкур ишларда, тажриба ва зийраклик китобларни мутоала қилиш, маълум бир жузъий матнларни ёд олиш билан хосил бўлиб қолмайди, балки фиқҳий малака, устозлар ҳузурида тажриба ортириш ва фатво амалиёти билан кўпроқ шуғулланишга муҳтож бўлинади.

Шунинг учун уламолар айтишадики: “Фиқҳий китобларни ўқишнинг ўзи билан фатво аҳилидан бўлиб қолмайди, ҳатто фатво билан алоҳида шуғулланиши ва унга мутахассис бўлган шахслар унинг фатвога муносиблигини эътироф этиши керак бўлади.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади: “Ҳадис ва фатво айтишни яхши кўрувчилар учун аҳли солиҳ, аҳли фазл ва ўша фаннинг эгалари билан маслаҳат қилиши ва улар уни ўша жойга муносиб деб билиши билан бўлади, мен (Имом Молик) бу ўринга аҳли илмлардан етмишта шайх гувоҳлик бермагунича ўтирмаганман”

Ибн Ваҳб айтади: “Моликинг ҳузурига бир киши масала сўраб келди, Ибн Қосим тезлашиб, Молик жавоб беришдан олдин жавоб берди, Молик унга ғазабланган ҳолда юзланиб шундай деди: “Эй Абдураҳмон фатво беришга жасорат қилдингми?, деб, бу гапни бир неча бор такрорлади. Мен сўрамасдан туриб фатво бермайман: мен фатвога ҳақлиманми?! ғазаби босилгач, масала сўраган инсонга кимлардан бу масалани сўрагансан деди?

 – У Зуҳрий ва Робиъа Райдан деди”

Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Усулул ифто ва одобуҳу” китобидан таржимон Мирзаев Камолиддин.

What you can read next

Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари. туғилишларидан олдинги ҳодисалар
Мавлуди шарифни нишонлаш
Мавлуди шарифни нишонлаш
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP