Буюк муфассир, имом Ибн Жарир Табарий (224–310 ҳ/839–923 м) Қалам сураси 42-оятини тафсир қилиб шундай дейдилар:
يَقُول تَعَالَى ذِكْره ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ جَمَاعَة مِنْ الصَّحَابَة وَالتَّابِعِينَ مِنْ أَهْل التَّأْوِيل : يَبْدُو عَنْ أَمْر شَدِيد . ذِكْر مَنْ قَالَ ذَلِكَ : حَدَّثَنِي مُحَمَّد بْن عُبَيْد الْمُحَارِبِيّ , قَالَ : ثنا عَبْد اللَّه بْن الْمُبَارَك , عَنْ أُسَامَة بْن زَيْد , عَنْ عِكْرِمَة , عَنِ ابْن عَبَّاس ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ : هُوَ يَوْم حَرْب وَشِدَّة .
Аллоҳ таоло: «Болдирлар очиладиган …. Кунни (эсланг)!» деб марҳамат қилди. Аҳли таъвил бўлган саҳоба ва тобеъийнлардан бир жамоа: «Ўша Куни оғир-шиддатли (яъни, оғир ҳисоб-китоб бўлалиган Кун) воқеъалар содир бўлади», деб айтишган.
Муҳаммад ибн Убайд Муҳарибий (245 ҳ/859 м.й вафот этган), у киши Ибн Муборакдан (181 ҳ/797 м.й. вафот этган), у Усома ибн Зайддан (153ҳ/770 м.й. вафот этган), у Икримадан (104 ҳ/723 м.й. вафот этган), у Ибн Аббосдан (68 ҳ/687 м.й. вафот этган) ривоят қилади: «Болдирлар очиладиган …. Кунни (эсланг)!» оятидаги «Болдир»дан «ҳарб (уруш) ва шиддат (қўрқув)» тушунилади».
📚Имом Табарий, «Жомеул баён фий таъвилил Қуръон» (68:42)
✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов






