Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит ибн Зутий, яъни Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳи) Ироқнинг Куфа шаҳрида 80/699 йилда таваллуд топганлар. У киши аҳли сунна фиқҳий мазҳаб бошлиқларидан энг аввал туғилганлари ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳҳматуллоҳи алайҳнинг оталари Собит ибн Зутий Термиз, Қобил, Нисо ва Анбор шаҳарларида яшаб, охири куфада қарор топганлар ҳамда Абу Ҳанифа айнан шу шаҳарда дунёга келганлар. Ривоят қилишларича, Имом Аъзамнинг оталари Собитни болалик чоғида бобоси ҳазрат Али (р.а.) ҳузурларига олиб келиб, унинг ҳақига дуо қилишларини сўрайдилар. Ҳазрат Али (р.а.)Аллоҳ таоло бу боланинг ўзига ва зурриётига баракот берсин, деб дуо қиладилар. Ушбу дуо шарофатидан Собитнинг зурриётидан Имоми Аъзам (раҳҳматуллоҳи алайҳ) машҳурлик касб этди ва бу зотнинг мазҳаблари оламга ёйилиб, шогирд ва эргашувчилари сон-саноқсиз бўлди.
Язид ибн Ҳорун У киши ҳақида шундай дейдилар: «Абу Ҳанифадан кўра ақллироқ, афзалроқ ва художўйроқ бошқа одамни билмайман». У киши чиройли юзли, келишган бир гавдали, ширин сўзли, ҳуш муомалали киши эди. У киши либосини ниҳоятда пок тутадиган, ҳамда ўзини атирлар билан ҳушбўйлайдиган киши эди. У киши бир мажлисга кириб борса, ҳали У киши кирмасдан туриб, У киши келганларини пайқашарди. У киши Уммавийлар даврида ҳам Аббосийлар даврида ҳам яшаганлар. У даврда олимларга ҳурмат-эҳтиром жуда кучли бўлган. Шунга қарамай Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳаётини бир қисмини тижоратга ажратганлар. Чунки албатта, берувчи қўлдан олувчи қўл баланд бўлади. Халифалардан Мансур бир куни Абу Ҳанифани ўз мажлисига чақиради. Абу Ҳанифани иззат-икром қилади. Дин-дунё ҳақида сўрайди. Суҳбат тугагач Абу Ҳанифа кетишга изн сўрайдилар. Шунда Мансур ичига 3000 дирҳам солинган халтани узатади. Шу пайт Абу Ҳанифа: «Эй амирул мўминин, мен Бағдодда ғариб бир одамман. Кўп ҳам қариндошларим йўқ. Бунча пулни сақлагани жойим ҳам йўқ, агар рози бўлсангиз байтул молда туриб турсин шу пул. Керак бўлса сўрайман.Қайтариб берасиз дедилар». Ҳалифа бу шартга рози бўлади. Абу Ҳанифа дирҳамни олмасдан чиқиб кетададилар. Бу воқеадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Имоми Аъзам вафот этадилар. Уларнинг уйида мана шу 3000 дирҳамдан ҳам кўп, одамлар ул зотга пулини сақлашга бериб қўйганини билган ҳалифа Мансур: «Аллоҳ раҳмат қилсин Абу Ҳанифани чиройли хийла қилган экан. Бизни қўлимиздан пулни олмабди лекин рад қилишликда ҳам чироли рад қилибди» деган экан. Бу ишни қилишликда У кишидан ҳеч ҳам ажабланиш керак эмасди. Чунки У киши эн яхши луқма ўз касби билан еган луқмаси бўлишилигини билардилар. Бундан кўриниб турибдики мазҳаб бошимиз нафақат илмда балки бизга дунёга ҳирс қўймасликда ҳам бизга ўрнак бўладилар. Аллоҳ ул кишини раҳмат қилсин. Биздан ул зот каби олимларни яна чиқаришни насиб айласин.
Манбалар асосида «Кўкалдош» ўрта маҳсус
ислом билим юрти 1-курс талабаси
Салаев Комилжон тайёрлади.






