Аввал хабар берганимиздек, Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда. Ушбу анжуманда Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртидан билим юрти мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) Маъмуржон Эркаев иштирок этмоқда.




Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон Эркаев Оммавий Ахборот Воситалари вакилларига Юртимизда ўтаётган мазкур йирик халқаро анжуманнинг долзарблиги, унинг аҳамияти ва жаҳон узра тан олиниб эътироф этилаётгани ҳамда шу каби анжуманлар дунё миқиёсида тинчлик, осойишталик қарор топишига хизмат қилиши ҳақида интервью берди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти






