Бугун, 30 сентябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини юқори савияда нишонлаш мақсадида Термизий алломаларнинг асарлари кўргазмаси ташкил этилди.







Кўргазмада Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ат-Термизий (Ҳаким ат-Термизий), Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (Исо ат-Термизий) каби Термизий уламоларнинг асарлари, улар ҳақида замонамиз уламоларининг ёзган китоблари тақдим этилди. Кўргазмадан унумли фойдаланиш мақсадида билим юрти устозлари талабаларга Термизий уламоларининг асарлари бошқа асарлардан қандай жиҳатлар билан фарқ қилиши ва устунлиги борасида маълумотларини улашдилар. Талабалар кўргазмадан манфаатли фойдаланиш билан бир қаторда ўзлари учун Термизийлар меросини урганиш борасида келажакда қилинадиган ишлар режасини тузиб қўйишди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






