SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди 
30.09.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди 

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (1)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (2)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (3)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (4)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (5)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (6)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (7)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (8)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (9)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (10)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (11)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (12)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (13)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (14)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (15)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (16)
Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоблар тақдимоти файзли ўтди  (17)

Тадбир Қуръони карим тиловати ва Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. 

Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар.  

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари муаллифликларидаги ҳадиси қудсий ва ёшлар тарбиясига оид мазкур китобларни мутолаа қилган китобхон динимиз моҳиятини янада теран англаши, “Раббоний нидолар” ўзбек тилида  қудсий ҳадислар жамланиб, мўътабар манбалар асосида шарҳланган илк нашр экани, “Ёшларга насиҳатим” китобида ёшларга оид муҳим масалалар содда, равон ва таъсирчан услубда ёзилганига урғу қаратилди.  

Таъкидлаш жоизки, жорий “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. “Ёшларга насиҳатим” китоби ҳам ана шу ташаббусдан илҳом олиб ёзилган. 

Китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини буюк аждодларимизнинг вориси эканлигини тасаввур этади ҳамда уларга муносиб авлод бўлишга, билим олиб етук шахс бўлиб вояга етишишга, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бел боғлайди. Зеро, китобдан кўзланган асл мақсад ҳам шу аслида. 

Маросимда Робиул аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой муносабати билан Пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари, у зотнинг бутун умматга, барча инсониятга эзгуликда намуна эканликлари оят ва ҳадислар, мавлиди шарифлар ва турли ижодий чиқишлар орқали намоён этилди. 

Тадбир сўнггида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоблар халқимиз, айниқса, ёшларни илм-маърифатли қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини изҳор этдилар. Шунингдек, мана шундай маърифий тадбирларни ўтказишдан мақсад, халқимизни, айниқса, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш, илм-маърифат, таълим-тарбиясини юксалтириш ҳамда юртимиз ривожи, динимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшадиган муносиб авлодни тарбиялаш эканини баён этдилар.  

Қасидалар, муножотлар ва салавоти шарифлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

Баҳриддин Хушбоқов,
Фаррух Йўлдошев (сурат),

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

What you can read next

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 3-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 14-оят
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан
Ислом у туфайли азиз бўлган зот ҳаёти
Ислом у туфайли азиз бўлган зот ҳаёти

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP