Барчага маълумки, бир неч йиллардан бери «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” курси фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунгача давлатимиз берган бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, мадраса раҳбарияти ва албатта устозларининг тинимсиз меҳнат, ҳамда саъй ҳаракатлари билан бу муассасадан минглаб тингловчилар Аллоҳ таолонинг улуғ Каломини мукаммал тўғри ўқишни ўрганиб чиқдилар.



Ушбу яратилган шароитлар қаторида имконияти чекланган фуқароларга ҳам таълим олиш учун алоҳида шароитлар тайёрлангани, улар ҳам бошқа тингловчилар қаторида Қуръони каримни ўқиб, ўрганиб чиқиб кетаётганлари диққатга сазовор.


Ана шундай тингловчилардан яна бир қанчаси бугун «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотларини бошлади.
Улар билан билим юрти мудири М.Эркаев яқиндан танишиб, суҳбат олиб бордилар, ҳамда уларга бу илмнинг нақадар фазилатли илм экани, шарафи ва машаққат чекиб ўрганганларга ваъда қилинган ажрлари ҳақида маъруза қилиб бердилар. Суҳбат якунида барча тингловчиларга билим юрти томонидан бошланғич сабоқ китоби бўлган “Муллими соний” ҳамда Қуръони карим ҳадя қилинди ва келажак таълимларига мувафаққият тилаб, дуойи хайрлар қилинди.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати





