Бугун, 20-сентябрь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти АРМ мудири ҳамда, билим юрти талабалари Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги “Мутолаа” лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Мутолааъда шеърият” номли театрлаштирилган назм кечасига ташриф буюрдилар.



Кечани бугунги кунда шеъриятга креатив ёндашуви орқали машҳур бўлган шоир ва актёр Эркин Бозоров бошлаб берди.
Дастурнинг асосий қаҳрамони, «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом кечани ўзинининг шеърий намуналари билан давом эттирди. Бошқа сўз ва адабиёт мухлислари каби билим юрти талабалари ҳам ташкил этилган назм кечасидан маънавий хордиқ олиш билан бирга ажойиб таассуротлар билан қайтдилар.



И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






