Бу фирқа асосчиси Муҳаммад ибн Нусайр (ваф. 270/884 й.) шиаларнинг ўн биринчи имоми Ҳасан Аскарий билан асрдош бўлиб, бу фирқа III ҳижрий асрда имомия сафидан ажралиб чиққан.
Дастлаб ибн Нусайр ўзини Ҳасан Аскарий ҳузурига олиб борувчи эшик (боб) деб номлаган. Кейинчалик бобия ва баҳоия номи билан ХIХ асрда фаолият кўрсатган тоифа номи Ибн Нусайрнинг мазкур лақабидан келиб чиққан.
Ибн Нусайр ўзини пайғамбар деб эълон қилган. Ҳазрат Али (р.а.)ни илоҳийлаштирган. Эркакларнинг эркаклар билан никоҳланишини жорий қилган. Ибн Нусайр вафот этгандан кейин унинг ишини Муҳаммад ибн Жундуб давом эттирган. Ундан кейин Муҳаммад ибн Жинон Жунбулоний фирқага ўзгартитиш киритган. Яъни, тасаввуфга берилиб, ўз номига “Жунбулоний тариқати” деб ном берган. Бувайҳийлар ҳукумати бу тариқатни қўллаб-қувватлаган. Нусайрия издошлари ўз таълимотларини кўп мамлакатларда кенг тарқалишига эришган.
Нусайрийларнинг асосий ақидаси шиаларнинг биринчи имоми халифа Алини илоҳийлаштириш, унда Худонинг ўзи тажассум топган, деб ишонишдан иборат, уларнинг диний таълимоти ва маросимларига насроний дини ва айрим қадимий эътиқодлар таъсир этган. Насронийликдаги муқаддас учликка ўхшаш, нусайрийлар ҳам Муҳаммад, Али ва Салмон Форсийни Худонинг уч хил намоён бўлиши, деб эътиқод қилади. Ислом ақидасининг зоҳири ва ботини бор дейишади ва шу орқали уни бузишга ҳаракат қилшади. Барча ҳаром нарсаларни ҳалол санашади. Улар ўз фалсафаларини юнон, ҳинд, форс ва насроний фалсафаларидан жамлашган. Улар Қуёш, Ой ва ёритқичларга сиғинадилар, жоннинг кўчиб юришига ишонадилар.
Уларнинг эътиқодида яна қуйидаги чалкаш ўринлар мавжуд: Нусайрийларнинг бир қисми Алини Ойда яшайди, деб эътиқод қилади, баъзилари эса, Қуёшда яшайди, дейди. Нусайрийлар Муҳаммад (с.а.в.)ни Али яратган деб эътиқод қилади. Ҳажни эътироф қилмайди. Закотни бошқа мусулмонлардек белгиламайдилар, балки хумс (бешдан бир қисм) берадилар.
Аммо улар ўз эътиқодларини сир тутиб, барча маросимларини кечалари махфий адо этадилар. Улар намоз, рўза ва бошқа ислом маросимларидан воз кечадилар. Уларда масжид каби ибодатхоналар умуман йўқ. Нусайрийлар ҳозирги кунда Сурия ва Туркияда оз миқдорда мавжуд.
Манбалар асосида тайёрланди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Имомалиев Акромали






