Саҳиҳи Муслимда келган қуйидаги саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар яхши амаллар қилишда тоқатингиз етадиган нарсани лозим тутинглар. Аллоҳга қасамки, сиз малол олмагунингизча Аллоҳ малол олмайди….», – дедилар».
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ (384-458 ҳ.йй.) ушбу ҳадисни маъносини шарҳлаб, Абу Сулаймон Хаттобийнинг сўзларини келтиради: «Малолланиш ҳеч бир ҳолатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога жоиз[1] бўлмайди ва бирон тарафдан ҳам Унинг сифатларига кирмайди, балки бунинг маъноси: У зот таоло банда яхши амалларни бажаришни тарк қилмаётган экан Аллоҳ таоло ажру-савобларни беришни тарк қилмайди (яъни ажр-савобларни беришни тўҳтатмайди), бунинг сабаби ким бир нарсадан малолланса у нарсани тарк қилади, бу ерда тарк қилиш сабаби бўлган малол сўзи тарк қилиш сўзидан киноя қилиб ишлатилди.»
📘 (Имом Заҳабийнинг «Асмо вас сифат» асари 1/497-бет)
[1] Яъни, «Аллоҳ таолонинг малолланиши бандаларники каби эмас, деб бўлмайди. Аллоҳ таолога буни сифат деб айтиб бўлмайди»
Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси





