Сарҳубия фирқаси зайдия фирқаларидан бири бўлиб, Сарҳуб лақабли Абул Жоруд Зиёд ибн Манзар муридларидандир. Улар айтадилар: “Ҳазрат Имом Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) шаҳид бўлгандан кейин имомлик унинг арзандларида ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу)да бўлиши керак, демак кимки унинг икки авлодидан исён кўтарса, имом вожибул-итоатдур”.
Шунингдек, Ҳасан (розияллоҳу анҳу) ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) фарзандларидан кимки имомликка даъво қилса, уйда ўтирсинлар, эшикни ўзлари учун беркитсинлар, ўз муридлари билан мушрик ва кофир бўлсинлар ”.
Улар Абу Холид Воситийга ҳам муридлик қилдилар.
Шайх Тусий уни имом Муҳаммад Боқир (розияллоҳу анҳу) шерикларидан деб билади ва Ибн Надим уни Зайдий суҳбатдошларидан деб ҳисоблайди.
Зиёд ибн Манзарга имом Муҳаммад Боқир (розияллоҳу анҳу) Сарҳуб деб лақаб берган эди ва айтар эди: “Бу Сарҳуб – кўр шайтон, унинг жойи денгиздадир”.
Араб тилида Сарҳуб қадди-қомати катта от, шоқол ва кўр дев бўлиб, унинг жойи денгиздадир. Кўпинча эркакларни эмас, аёлларни унга ўхшатадилар, гоҳида эркакларни Сарҳуб, аёлларни эса Сарҳуба дейишади.
Манбалар асосида тайёрланди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Обидов Қосимжон






