Мамлакатимизда Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичи Жиззах вилоятида бошланиб, бугунги кунда Тошкент шаҳрида давом этмоқда. Мусобақада «Кўкалдош» ўрта махсус билим юрти мударрислари ҳам иштирок этдилар.
Тошкент вилояти Зангиота тумани «Нурул Ислом» жоме масжидида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг тиловат йўналиши бўйича билим юрти мударриси Камолов Шавкатжон қатнашди ва фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Тошкент шаҳар Яшнабод, Миробод, Бектемир ва Сергели туманлари қатнашчилари учун Холид ибн Валид” масжидида ўтказилган мусобақада эса, билим юрти АРМ бошлиғи Мирзааҳмедов Каримулло Қуръон мусобақасининг тиловат йўналишида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Уларга диплом ва совғалар тақдим этилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





