Аввал хабар берганимиздек, якунига етган ўқув йилида «Кўкалдош» ўрта махсус билим юртини 51 нафар талаба тамомлади. Улар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларга имом ёки ноиби имомлик вазифаларига тақсимот қилинди.

Битирувчилар сафида диний соҳада билим олишни давом эттирмоқчи бўлган талабалар олий диний таълим муассасаларига ҳужжат топширишни бошладилар.



Куни кеча Самарқанддаги «Ҳадис илми мактаби»га ҳужжат қабул қилиш якунланди. Унга кўра, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртининг 10 нафар битирувчиси ушбу даргоҳга ҳужжат топширган.



Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Самарқанддаги «Ҳадис илми мактаби» ўзининг илк талабаларини 2019-2020 ўқув йилида қабул қилган ва уларнинг 50 % дан ортиғини «Кўкалдош» мадрасаси талабалари ташкил қилган.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати




![2olamSarvari Пайғамбар алайҳиссаломнинг хутба[1] қилишдаги одоблари](https://kukaldosh.uz/wp-content/uploads/2018/10/2olamSarvari-370x240_c.jpg)

