ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
08.10.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг хутба[1] қилишдаги одоблари

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам панду насиҳатлар тингловчиларга тушунарли бўлиши учун сўзларни дона-дона ва равон айтишга эътибор берганлар. У зот хутбаларини баланд жойда, юқори овозда ва тик турган ҳолда қилардилар. Шунинг учун Мадинадаги масжидларига алоҳида минбар ясатилган. У зот муборак сўзлари қалбларнинг туб-тубидан жой олиши учун ҳаммага тушунарли лафзлар, гўзал иборалар ва ҳикматли сўзлар билан хутба қилганлар. Долзарб масалаларни янада таъкидлаш, уларга эътиборни тортиш ва энг муҳими, маъруза тингловчилар ёдида яхши сақланиб қолиши учун баъзи жумлаларни уч маротаба такрор айтардилар. Баъзан хутбаларида қофияли сўзлардан фойдаланган бўлсалар-да, аксарият ҳолларда қофиясиз, оддий сўзларни ишлатганлар. Чунки доимий қофияли сўзлаш кишидан ортиқча машаққат талаб қилади. Бунинг натижасида маънолардаги равшанлик ва ойдинлик ҳам йўқолади.

Набий алайҳиссалом фасоҳатли сўзлаш билан бирга, одамларга малол келмаслиги учун хутбани чўзиб ҳам юбормасдилар. Чунки хутбанинг қисқа ва лўнда бўлиши тингловчини зериктириб қўймайди ҳамда етказилаётган маълумотлар зеҳнларда яхши ўрнашиб қолишига сабаб бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом буни саҳобаларга ҳам уқтириб: «Кишининг намози узун, хутбаси қисқа бўлиши унинг заковатига далолат қилади», деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хутбалари қисқа ва лўнда бўлишига қарамай, ҳикмат ва гўзал панду насиҳатларга бойлиги билан бошқа оддий нотиқларнинг хутбаларидан ажралиб турган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларини Аллоҳ таолога ҳамду сано ва шаҳодат калимасини айтиш билан бошлардилар. Ундан сўнг: «Аммо баъд…» дея бирор ҳикмат ё ваъз-насиҳатга ўтардилар. Баъзан хутбанинг маъносини тасдиқлаш мақсадида унга мувофиқ ҳолда қўллари билан ишора қилардилар. Бир хутбаларида: «Мен билан қиёмат мана шундай бўлган ҳолатда юборилдим», дея икки бармоқлари – кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига бирлаштириб кўрсатганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзан хутба қилишдан олдин қавмни бир марта кўздан кечирардилар. Бу орқали қавмнинг нимани билишга эҳтиёжи борлигини билиб олардилар. Сўнг хутбаларида айнан ана шу масалаларга ҳам тўхталиб ўтардилар. Айни вазиятда риоя қилинмаётган бирор яхши иш бўлса, уни қилишга буюрар, мабодо қилинмаслиги лозим бўлган бирор хато иш бўлса, ундан қайтарар эдилар.

 

 

 

[1] Ваъз, нутқ, панд-насиҳат.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсининг навбатдаги иккинчи босқич машғулотлари якунланди
Юртга хиёнат – кечирилмас хато
Ватан ҳимояси – ажри улуғ амал

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори