Бугун, Қуръони каримга ихтисослашган «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига «Қабул-2024» жараёни билан яқиндан танишиш учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Ҳакимов Муҳиддин Фазлиддинович ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов ташриф буюришди.





Меҳмонларни билим юрти мудири, «Қабул ҳайъати» раиси Абдулҳаким қори Матқулов кутиб олди. Улар қабул жараёнида биргаликда иштирок этиб, ташриф буюрган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун яратилган барча шароитларни кўздан кечирдилар. Абитуриентлар билан ўтказилаётган суҳбат ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишдилар. Ташриф якунида ташриф буюрган меҳмонлар қабул жараёни борасида керакли тавсияларни бердилар.



Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






