Ёшларнинг энг муҳим вазифалари
Биз аввалги мақолаларимизда салафи солиҳлар инсон ёшлигини қандай ўтказишлиги кераклиги ҳақида берган таълимотларини қисқача ўрганиб чиқдик. Туркум мақолаларимизнинг қуйдагисида салафи солиҳлар ёшлар ўз олдиларига қандай мақсад қўйишлари лозимлига ҳақида берган баъзи насиҳатларни ўрганиб чиқамиз.
Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ кўп шундай деяр эканлар: “Эй ёшлар, сизларнинг зиммангизда охиратни талаб қилиб унга интилишлик бор. Биз кишини охиратнии талаб қилиб у билан биргаликда дунёни топганини кўрганмиз, лекин дунёни талаб қилиб уни охират билан биргаликда топганини кўрмаганмиз”.
Имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ берган насиҳатларида жуда кўп фойдалар бор. Йигит кишининг энг олий мақсади охиратда Аллоҳ таолонинг розилигига етишлик бўлиши керак, ва бу мақсадига етишлик учун эса қўлидан келганича ҳаракат қилиш лозим бўлади. Шу ўринда бунга қандай етишилади деган табиий савол пайдо бўлади. Бу нарса уни Роббиси таолого муқарраб қиладиган ишлар билан машғул бўлишилик билан ҳосил бўлади. Инсон мана шундай тарзда ҳаёт кечирар экан Аллоҳ таоло унга дунёдаҳам охиратда насибасини ошириб беради. Зеро, бу гапмпмизга далил бўла олдиган кўп ҳадис шарифлар ва ояти карималар ворид бўлган. Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида шундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур.” (Талоқ сураси 3,4-оятлар). Яна бошқа бир оятда “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир” дейилган (Ҳуд сураси 6-оят). Бу ояти каримага эътибор қаратинг, Аллоҳ таоло ўз зиммасига ер юзидаги ўрмалаган ҳашоратни ризқини ўзини зиммасига олар экан, инсон ўз ризқини ёқотиб қўйишдан ёки тополмасликдан хавотир олмаса ҳам бўлаверади.
Имом Ҳасан Басрийнинг айтган гапларидан дунёни тарк қилиш керак, фақирона ҳаёт кечириш керак эканда деган нарса тушунилмайди. Балки мусулмонга мол дунёни касб қилишлиги зарар қилмайди, гарчи у кўпйиб кетсаҳам. Фақат бу молнинг ҳақларини адо қилса бас. Бу айтилган гапдан асосий мақсад кишини дунёга муҳаббат қўйиб уни асосий мақсади қилиб олишликдан қайтаришдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламхам: “Аллоҳим дунёни олий мақсадимиз ва илмимиздан оладиган фойдамиз қилиб қўймагин” деб дуо қилар эдилар (Термизий ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен ўз меросхўларингни бой қилиб ташлаб кетишинг, инсонлардан тиламчилик қиладиган камбағал қилиб ташлаб кетишиндан яхшироқдир” деганлар (Бухорий ривояти). Агарда “йўқ, ҳамма обидлари-у олимлар фақирона ҳаёт кечиришкан” десангиз, бу гапизга мен “сиз Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ва Хўжа Ахрор Валий роҳимаҳуллоҳни ҳаётлприга назар солинг” дея жавоб бераман.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкунки, кимнинг энг олий мақсади охират бўлса Аллоҳ унга дунё ва охират хазиналарини зиёда қилиб беради. Кимки хаётининг мазмунини дунё қилса ва умрининг охиргача мол-мулк еғиш билан овора бўлса Аллоҳ унга тақдир қилган нарсасидан бошқа ҳеч нарса етмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истелоҳлари билан айтганда ана ўша кимса ҳақиқий банкротдир. Аллоҳ ҳаммамизни дунё ва охират саодатига етиштирсин! Омин!
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси
Мухторов Маҳмуджон манбалар асосида тайёрлади






