Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жорий йилнинг 3-4 июль кунлари марказ фаолиятини ривожлантириш истиқболларига бағишланган форум ўтказилмоқда.



Mазкур форум бугундан ўз ишини бошлади. Унда Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» Ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Турон Фанлар акдемияси академиги Абдулҳаким қори Матқулов ҳамда “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи” Абдулвосе домла Ғаниев фаол иштирок этишмоқда.



Мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепциясини яратиш ҳамда цивилизация маркази таркибидаги музей экспозицияси мавзу йўналишларини илмий асосланган аниқ режа бўйича шакиллантириш ва уни энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида намойиш этиш борасидаги мавзулар кўтарилмоқда.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






