SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД СОДРУШ ШАРИЪАНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
22.06.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

Убайдуллоҳ ибн Масъуд содруш шариъанинг илмий мероси

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари Ғаниев Абдувоси Абдумаликович

УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД СОДРУШ ШАРИЪАНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

 Қадимий юртимиз заминида туғилиб вояга етган, бутун мусулмон дунёсида ном қозонган буюк аллома ва мутафаккирларимиз билан биз ҳақли равишда фахрланамиз. Ҳаммамизга маълумки, Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти – АЙСЕСКО 2020 йилда Бухоро шаҳрига “Ислом олами маданияти пойтахти” мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор бу улуғ зотларнинг илм-фан ва маърифат йўлидаги беқиёс хизматлари, улар қолдирган бой ва бебаҳо мероснинг яна бир эътирофи, десак, айни ҳақиқат бўлади.

Шу жумладан, юртимизда етишиб чиққан машҳур ҳуқуқшунос олим ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз. Бу алломанинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа ал-Асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир. “Содруш шариъа ал-Асғор” “кичик содруш шариъа” деганидир. У кишининг катта боболарининг ҳам лақаби Содруш шариъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо “Содруш шариъа ал-Акбар” – “Катта Содруш шариъа”, набира эса “Содруш шариъа ал-Асғар” – “Кичик Содруш шариъа” деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини “Содруш шариъа биринчи” ва “Содруш шариъа иккинчи” деб ҳам фарқланган. Содруш шариъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъудга нисбатан ишлатилган. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухоро шаҳрида, ота-боболаридан бошлаб барча авлодлари илм ва фиқҳ уламолари бўлиб келаётган оилада туғилиб вояга етганлар. Қачон туғилганликлари манбаларда зикр қилинмаган. Олимнинг яшаб ўтган даври мўғуллар истилосига тўғри келади. Шунинг учун ёшлигидаёқ оила аъзолари билан Кирмон ҳудудига қочиб кетишга мажбур бўлган. Лекин шунга қарамай илм олишда давом этган. Асосий илмни боболари Маҳмуд ибн Содруш шариъадан ўзлаштирган. Убайдуллоҳ ибн Масъуд замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб, айниқса, Усулул фиқҳ, Фуруул фиқҳ, Хилоф, Жадал, Ҳадис, Наҳв, Луғат, Адабиёт, Илми калом, Мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар. Аллома ҳижрий 747 йили Бухорода вафот этади. У зотнинг икки боболаридан бошқа барча қариндош уруғлари Бухорода дафн қилинган. Икки боболари Кирмонда вафот этиб ўша ерга дафн этилган.

Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг асарлари

Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳнинг ёзган асарлари битта фан билан чекланиб қолмади, балки замонларидаги асосий фанларни ва ўша вақтда дарс қилинадиган илмларни қамраб олди. Аллома китобларининг ҳар бири ўз соҳасида эътиборли ва масалаларни тадқиқ қилишда ишончли манбадир. Лакнавий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “ал-фаваид” китобларида у зотнинг ёзган асарлари ҳақида қуйидагиларни келтиради:

“Содруш шариъа ёзган асарларининг ҳаммаси уламолар наздида мақбул ва фуқаҳолар наздида мўтабардир[1]”.

Алломанинг асарлари қуйидагилардир:

Биринчиси: “Танқиҳул-усул”. Танқиҳ номи билан машҳур. Бу китоб ҳанафий мазҳаби усулул-фиқҳ илмидаги ишончли манбадир. Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳ бу китобларини ёзишининг сабабини ва уни сифатлаб, қуйидагиларни айтадилар: “Мен буюк олимларни ҳар замонда шайх, улуғ имомларнинг пешвоси, фахрул-ислом Али ал-Баздавий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Усулул-фиқҳ” китобларини баҳс қилишликка чуқур берилганликларини ва уларнинг баъзиларини фикрлари ноқис бўлганлиги учун бу китобнинг лафзларини зоҳиригагина қаттиқ шунғиганликларини  кўрган вақтимда, уни асос солинган ва тақсимланган ақлий қоидалар асосида ҳамда унда Абу Амр ибн Ҳожиб роҳматуллоҳи алайҳ “Маҳсул”, “Усул” китобларининг асосий мавзуларини келтирган ҳолатда қайта текшириб, тартибга келтириб, унинг мақсадини баён қилиб, уни тушунтириб беришни хоҳладим”[2].

Иккинчиси: “Ат-тавдиҳ фий ҳалли ғовамид ат-танқиҳ” китобидир. Бу китоб усулу-фиқҳдаги ўзларининг матнларига шархдир. Бу китобни мазкур китобнинг хошясида ўзларига нисбат берганлар ва уни шарҳ қилган кишилар ҳам бу китобни у зотга нисбат бердилар.

Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳ бу китобларини ёзишликларининг сабабини ва уни сифатлаб, қуйидагиларни айтадилар:

“Аллоҳ таоло менга  “Танқиҳул-усул” китобини ёзишликни муваффақ қилган вақтда унинг мушкилотларини шархлашни ноаниқликларини очишни хоҳладим. Албатта, мен “Ат-танқиҳ” китобини ҳомаки ҳолатда ёзган вақтимда баъзи дўстларим ундан ўзлари учун нусха кўчиришга ҳамда уни муҳокама қилишга шошилдилар ва айрим тарафларга нусхалар тарқалди. Шундан сўнг бу китобда озроқ ўзгаришлар, баъзи сўзлар тушиб ёки қўшилиб қолган. Мен бу шархда ўзимнинг ҳузуримда ёзилган намунага кўра матннинг ибораларини келтирдим. Бу ишни бу нусха ҳам ўзгариб кетишидан олдин, ёзилган нусхаларни ўзгартиришлик учун қилдим”[3].

Учинчиси: “Муқаддиматул арбаъа” асари ҳисобланади. Ал-Куфавий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Катаибу аълами ал-ахяр” китобларида ва Лакнавий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-фаваид ал-баҳийя” китобларида “Ал-муқоддимату ал-арбаъ” номи билан Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳга нисбатини берган китобларидир.

Тўртинчи: “Шарҳул-виқоя” китоби. Бу китобдан ҳозирги кунда ҳам аҳли илмлар кенг кўламда фойдаланади.

 Бешинчи: “Ан-ниқоя” номи билан номланган “Мухтасар ал-виқоя” китоби. Содруш шариъа бу китобни унинг муқаддимасида ва “Шарҳ ал-виқоя” китобида кўп ўринларда “Ал-мухтасар” номи билан ўзларига нисбат берганлар. Уламолар бу китобни шарҳлаганлар ва уни шу ном билан номлаганлар. Бу китобга шарҳ ёзган ва уни Содруш шариъага нисбат берган кишиларнинг баъзилари уни “Ан-ниқоя” деб, баъзилари эса “Мухтасар ал-виқоя”, деб номлаганлар.

Олтинчиси: Ал-Куфавий ва Лакнавий роҳматуллоҳи алайҳималар “Аш-шуруту ва ал-муҳадоро” номи билан Содруш-шариа роҳматуллоҳи алайҳга нисбат беришган китоб[4]. Ҳожи Халифа эса бу китобни “Шуруту Содруш-шариа” номи билан у зотга нисбат берган. Ал-Куфавий бу китобнинг таърифида шундай дейдилар: “Муаллиф бу асарни фиқҳий китоблар ва уларнинг мавзуларига мувофиқ тарзда тартиблаганлар”.

Еттинчи: “Таъдилу ал-улум” китоби. Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳга таржимайи ҳол ёзган уламолар бу китобни шу ном билан у зотга нисбат берганлар[5]. Тошкубрийзода бу китобни таърифлаб шундай дейдилар: “Таъдилу ал-улум” китоби барча ақлий илмларни қисмлари ҳақидадир. Шунингдек, муаллиф бу китобнинг барча қисмларини шарҳ қилиб, бу китобни мукаммал қилганлар.

Саккизинчиси: Ҳожи Халифа ва Умар Каҳола Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳга нисбатини беришган “Шарҳ ал-фусул ал-хомсийна” китобидир.

Тўққизинчиси: Ҳожи Халифа ва Умар Каҳола Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳга нисбатини беришган “Ал-вашаҳ фий ал-маъаний ва ал-баян” китобидир. Аз-Заркалий эса “Ал-вашаҳ” исми билан нисбат берган. Бу китоб маънолар илми фанидаги китобдир. Уни ибн ал-Айний номи билан танилган Зайниддин Абдурраҳмон ибн абу Бакр шарҳлаган.

Ўнинчиси: “Ал-арбауна ҳадиса” китобидир. Бу китобни Содруш шариъа роҳматуллоҳи алайҳга фақатгина Барукалман роҳматуллоҳи алайҳ нисбатини берган.

Содруш шариъа Аллоҳ таоло у зотга ато қилган ўткир зеҳн ва кучли малака ва ҳар бир соҳада етук олим ҳисобланган боболари тарафидан у зотга кўрсатилган ғамхўрлик сабабидан илмларда юқори чўққиларга етди ҳамда бир қанча фанларни мукаммал эгаллади. У зот уламолар мурожат қиладиган олим бўлди. Китоблари эса фақиҳларнинг фикрлари тўхтайдиган бекат бўлди ва карвонлар улар билан турли маконларга сафар қилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъанинг илмий мероси бугунги куннинг дорзарб саволларига жавоб бера олганлиги, одоб ахлоққа тегишли муомила маданиятини ўзида мужассам қилганлиги, бундан ташқари содда ва лўнда тарзда ёзилганлиги учун мадрасаларда мўътамад китоб сифатида фиқҳ фанидан дарслик сифатида ўқитилади.

                              Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Муҳаммад Абдулҳай ал-Лакнавий.Ал-фаваид ал-баҳийят фий тарожим ал-ҳанафийя. 1998.
  2. Абдуллоҳ ибн Масъуд ал-Маҳбубий ал-Ҳанафий. Шарҳ ул-виқоя.2006 Б.27.
  3. Тож ат-тарожим. Б.203
  4. Китаб аълам ал-ахбар. Б.278

[1] Муҳаммад Абдулҳай ал-Лакнавий.Ал-фаваид ал- баҳийят фий тарожим ал-ҳанафийя. 1998.Б.111

[2] Абдуллоҳ ибн Масъуд ал-Маҳбубий ал-Ҳанафий. Шарҳ ул-виқоя.2006 Б.27.

[3] Тож ат-тарожим. Б.203

[4] Китаб аълам ал-ахбар. Б.278

[5] Муҳаммад Абдулҳай ал-Лакнавий.Ал-фаваид ал- баҳийят фий тарожим ал-ҳанафийя. 1998.Б.185

What you can read next

Ривоят қилувчини ўзи ривоят қилган муштарак ҳадисини бир тарафга буриши
Ривоят қилувчини ўзи ривоят қилган муштарак ҳадисини бир тарафга буриши
ЭНГ САВОБЛИ АМАЛ
Энг савобли амал
Қуръон билан даволанинг
Қуръон билан даволанинг

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP