Масаланинг кўриниши:
Ҳадис шундай бир ҳолатдаки икки ҳолатни бир хил эҳтимол қилади, Ривоят қилувчи саҳоба ёки бу ҳадисни яхшилаб ўрганган киши мана шу икки ҳоатдан бирига буради, мана шу ўринда мужтаҳид учун саҳобага тақлид қилиш ва эргашиш вожиб бўладими ёки мужтаҳид ўз фикри билан ижтиҳод қилиб саҳобани тўғри деб билган фикрига қарши чиқадими?
Бу масала “Ровий муштарак бўлган ривоятни буриши”, “Ровий баъзи эҳтимолларни тайин қилиши” деган иборалар билан машҳур.
Бу борасида иккита қараш бор:
Биринчи қараш:
Саҳобанинг ҳадисни таъвил қилиши ҳужжат бўлмайди, буни олиш вожиб эмас чунки бу унинг таъвили, Саҳобанинг ҳадисни таъвил қилиши ўзидан бошқага ҳужжат бўлмайди, ҳадис эса ҳужатлигича қолади.
Мазкур фикр Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳинг фикрларидир. Бу зот айтадилар:
“Агар ҳадис таъвилни эҳтимол қиладиган бўлса, саҳобанинг таъвил қилишига қаралмайди, ҳадис ўзининг зоҳирий маъносида қолади, лекин саҳобанинг таъвилига далолат қиладиган далил қоим бўлса унда олинади”.
Имом Абул Хусай Қудурий мана шу гапни олган ва бундай деганлар:“Агар саво берилсаки: ҳадисни шарҳлашда икки киши ихтилофлашиб қолишса шу ўринда Саҳобанинг шарҳига бурилиши вожиб бўлади, чунки савдо масаласида сотувчи ва харидор ўртасини ажралишини Ибн Умар розияллоҳу анҳу баданлар билан ажрашиш деб шарҳлаганлар буни айтиб ўтганмиз савдо-сотиқ бобида. Бунга жавобан айтамизки бу сизларнинг қоидаларингиз, бизнинг бу борадаги далилимиз саҳоба ўзи ривоят қилган ҳадисини шарҳлаганига бирор далил далоар қилса ўшанда оламиз”.
Бу фикрни Имом Даббусий, Паздавий, Сархсий, Алои ал-Асмандий, Хоббозий, Содруш-Шариа, Насафий, Ибн Қутлубуғо, Фанорий, Мулла Ҳусрав ва Баҳрулум роҳимаҳумуллоҳлар ихтиёр қилишган.
Иккинчи қараш:
Саҳобани ҳадисни шарҳлаши олиниши вожиб бўлади. Бу фикрни Имом Ибн Сооатий, Ҳанафийларнинг муҳаққиқи Камол ибн Ҳумом, У зотнинг шогирдлари Ибн Амир Хоож, Амийр Подшоҳ, Муҳибуллоҳ Биҳарий, Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳумуллоҳлар ихтиёр қилишган.
Юсуфжонов Билолиддин
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси





