Аҳли сунна вал жамоанинг тўрт фиқҳий мазҳаби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам, у кишидан саҳобалар розияллоҳу анҳум, улардан тобеъийн ва табаъа тобеъийнлар, улардан мазҳаб имомлари Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад, улардан бугунги кунгача узлуксиз силсила орқали бизгача етиб келган.
Аҳли суннага хилоф қилувчи бидъатчи тоифалар, хусусан ваҳҳобийлар (замонавий салафийлар)нинг йўли эса Ибн Абдулваҳҳобга бориб тақалади ва ундан юқорида улунадиган бирон бир санад йўқ. Чунки Ибн Абдулваҳҳоб ўзининг барча устозлари ва ўз замонасининг уламоларини кофирга чиқарган!!!
Бу бидъатчи ўзининг “Мажмуъу расоил” китобида шундай ёзади:
“Шу каби менинг устозларим ичида ҳам тавҳид (Аллоҳни ёлғиз илоҳ деб эътиқод қилиш)ни биладиган киши йўқ. Шундай экан, “Ариз” минтақаси уламолардан қайси бири “Ла илааҳа иллаллоҳ”нинг маъносини биламан” ёки “Ислом маъносини шу вақтгача билар эдим”, деб даъво қилса ёки шайхлардан биронтаси мен ёзган мана шу гапларнинг барчасини билганман деб даъво қилса, ёлғон айтибди ва туҳмат қилибди”.
Мана шу гапларни Ибн Абдулваҳҳобдан унинг шогирдлари ва авлодлари олишган, улардан эса бугунги кунгача муттасил узлуксиз санад билан бу гапни жамийки ваҳҳобийлар замонавий салафийлар гапириб келмоқдалар.
Шу гапларидан кейин ҳам сохта салафийлар биз салафларга эргашишда ягонамиз дейишади, ҳақиқат эса уларнинг на салафи солиҳларга ва на Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб борадиган узлуксиз санадлари бор.
Мана шу далиллардан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда “биз салафларга эргашамиз”, “уларга эргашишда биздан тўғрироғи йўқ” деб Ислом умматини эътиқодда адашганликда айблаётган сохта салафийларнинг кимга эргашаётгани ва илмий санадлари қаерда тўхтаб қолаётгани билинади.
Аллоҳ таоло ушбу фирқанинг ёмонлигидан ва уларнинг кўтариб юрган ботил эътиқодларидан сақласин!
Рустам Охунжонов Кўкалдош ўрта махсус билим юрти матбуот котиби






