SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий эҳтиром намуналари (Шамоилул Мустафо)
20.04.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий эҳтиром намуналари (Шамоилул Мустафо)

Қуръони карим билан танишган ҳар бир киши илоҳий кўрсатмалар билан рисолат соҳиби Муҳаммад алайҳиссалом орасида чамбарчас боғлиқликни сезади. Турли муносабатлар билан илоҳий иззат-икромларни эслатилиш, Роббиси ҳузуридаги мартабаси юксаклигини таъкидлаш маънолари Аллоҳнинг каломида  кўп учрайди. Чунки у зот ҳақиқат машъалини кўтаришлари, уммат ва бутун башарият учун намуна бўлишлари керак эди. Шу ўринда Пайғамбаримизнинг ўзига хос айрим хусусиятларини келтириб ўтмоқчимиз. Исро ва Нажм суралари аввалида зикр қилинган Исро ва Меърож қиссаси бунга мисол бўлади. Қиссада Пайғамбар алайҳиссаломнинг шарафли мақомга кўтарилганлари, Аллоҳ таолога қурбати ва кўплаб ажойиботларга шоҳид бўлганлари тўғрисида хабар беради. Аллоҳ таоло:

«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитувчи ва кўрувчи Зотдир».[1]

«Дарҳақиқат, ўз Роббисининнг улкан белгиларидан кўрди».[2] деди.

Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана ва руҳ билан кечанинг бир қисмида дунё оламидан осмону фалакка кўтарилишлари ғаройиб ҳодисадир. Бу ҳодиса юксакларга чиқиш воситасининг ҳозирланиши, Аллоҳдан ваҳий қабул қилиб олиш, бу вазифани амалга ошириш учун башарий руҳнинг тайёрланиши ва бошқа кўплаб воқеалардан иборат. Бу Пайғамбар алайҳиссаломга ато этилган очиқ-ойдин муъжиза эди. У зот Макка ва Қуддус орасидаги масофани босиб ўтишда ва осмонга кўтарилишда кўп нарсаларни кўрганлар. Бундан ташқари, Пайғамбарларни кўриб, улар турган мақомларда тўхтаб ўтишлари ҳам, малакут ажойиботларию, жабарут ғаройиботлари, муқарраб фаришталарни, Аршни кўтарувчи ва олий мартабали фаришталарни, осмонлару ерларни иҳота қилувчи энг улкан мавжудот – Аршни айнан ўз кўзлари билан кўришлари ҳам ана шулар жумласига киради. Маълумки, ер билан дунё осмонининг ораси беш юз йиллик масофага тенг. Ҳар бир осмон ораси ҳам шундай. Ҳар бир осмон қалинлиги ҳам шунча. Бутун осмону фалакни Курсига солиштирилса, саҳродаги ҳалқага ўхшаб қолади. Айнан Курсийнинг ўзи эса Арш қаршисида худди шундай фарқ қилади. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир Зот. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа фурсатда шунча масофага бориб келганлар.  Ҳаракатланиш воситаси – Буроқ номли улов бўлган.

Пайғамбар алайҳиссалом одамлар азиятидан ҳимоя қилинишлари. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сени одамлардан сақлайди». Яъни, Аллоҳ сени душманлар тажовузи ва азият етказишидан сақлайди. Имом Термизий келтирган ривоятда шундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўриқланар эдилар. Аллоҳ таолодан: «Аллоҳ сени одамлардан сақлайди» ояти нозил бўлгандан кейин: «Эй одамлар, кетаверинглар Аллоҳ Ўзи мени ҳимоясида сақлайдиган бўлди»,[3] дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига Уҳуд жангида жароҳат етиши, олд тишлари синиб тушиши кабилар сиртдан қараганда мазкур ваъдага зидга ўхшаб кўринади. Аслида ундай эмас. Чунки Аллоҳ таолонинг оятда ваъда қилган ҳимояси айнан ўлим ва қатлдан сақлашга тааллуқли бўлиб, ундан бошқасига сабр-тоқат қилишлари лозимлигини билдиради. Зеро, барча пайғамбарлар одамлар ичида қаттиқ синовларга дуч келишди. Ҳижрат воқеасида Қурайш кофирларининг азиятлари ва макр-ҳийлаларидан нажот берилиши ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида эканига яққол мисол бўлади. Душманлар турли қабилалардан танлаб олинган бадбахтларнинг қиличи билан у зотни бир ҳамладаёқ қатл этишга келишиб олишган эди. Бу каби айёрлик ва суиқасддан халос этгани боис неъматига шукр қилиши учун Аллоҳ таоло: «Куфр келтирганлар сени ушлаш ё ўлдириш ё чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилувчиларнинг яхшисидир»[4], деган оятини нозил қилди. Мазкур оят Маккада Дорун-надвада мушриклар араб қабилалари билан тил бириктириб, Росулуллоҳни қатл қилиш режасини тузиш олдидан нозил бўлди. Манфур режага кўра, у зотни қатл қилгандан кейин хун ҳақи қабилалар зиммасига тушиши, Бани Ҳошимнинг ёлғиз ўзи бутун қурайшга қарши уришишга ботина олмаслиги, хун талаб қилишса, хун ҳақи беришга келишиб олишди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу разил ниятнинг амалга ошишига имкон бермади. Ўша ҳолатни Аллоҳ таоло шундай тасвирлайди: «Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир».[5]

Шубҳасиз, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарини қурайшликлар тузган манфур ниятдан сақлаб қолди. У зотни қатл этишга зимдан тил бириктирган бўлсалар ҳам, кўзларига парда тортилди. Макканинг ўнг тарафидаги йўл орқали бир зумда етиб олса бўладиган Савр тоғи тепасидаги ғор олдига борганда йўллари тўсилди, яъни энди ғорга кирмоқчи бўлишганда ўргамчак тўрини кўрган Умайя ибн Халаф: «Ўргимчак тўри турганига қараганда бу Муҳаммад туғилмасдан илгари ҳам бўлганга ўхшайди», деди. Аллоҳ таоло ғор оғзига иккита каптарни юборди. Қурайшликлар: «Агар ғор ичида кимдир бўлса, каптар ғор оғзида нима қилади?», дейишди. Аллоҳ таоло ҳижрат воқеаси олдидан ҳам бемисл мўъжизаларни юзага чиқарди. Пайғамбар алайҳиссалом қалбига сакийнат-хотиржамлик солиб қўйди. Ҳовли эшигидан чиққанларида суиқасдга шай турган йигитларнинг кўзлари парда билан тўсиб қўйилгани учун у зотни кўрмай қолишди. Бошларига тупроқ сочиб ўтсалар ҳам, то уйдан аллақачон чиқиб кетганликлари хабари берилмагунча, у зотни пайқашмади.

Ана шундай мўжизалардан яна бири Суроқа ибн Молик қиссаси. Суроқа ҳижрат пайтида Пайғамбар алайҳиссаломни ҳамроҳи билан кетаётганини кўриб, ваъда қилинган мукофот олиш учун йўлга отланди. Ўшанда миниб олган отининг туёғи тупроққа ботиб, нияти амалга ошмайди. Мана шу ҳам Қиёматгача боқий қоладиган мўъжизадир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун халойиқ ўртасида иззат-икром этилишига мисоллардан яна бири у зотга жаннатда «Кавсар» дарёсини берилишидир. Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик»,[6], деди. Бу оятларда Пайғамбаримизга Ҳавзи Кавсар берилгани маълум қилинмоқда. Имом Муслим ривоятида: «Кавсар нималигини биласизларми?», дедилар. Улар: «Аллоҳ ва Росули билувчироқ», дейишди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У Роббим менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшиликлар бордир. У Қиёмат куни умматим тушиб сув ичадиган менинг ҳавзимдир», дедилар. Кавсар ҳақида келган бошқа бир ривоятда уни жаннатдаги дарё, деб тавсифланган. Имом Термизий ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир дарёни кўрдим. Унинг икки қирғоғи марварид гумбазлардир. Мен: «Бу нима, Эй Жаброил», дедим. У: «Аллоҳ сенга берган Кавсардир», деди, деганлар.

Пайғамбаримизни улуғлашнинг энг муҳим кўринишларидан бири у зотга Қуръон ва Фотиҳа сурасининг нозил қилинишидир. Аллоҳ таоло айтади: «Ва батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик»[7]. Яъни, ўзида балоғат ва мўъжизакорликни мужассам этган огоҳлантиришлар, буйруқлар, қиссалар, ваъз-насиҳатлар, Аллоҳга улуғлиги ва буюклигига муносиб ҳамд-санолар айтиш ва бошқаларни ўз ичига олган Қуръон илмини бердик. «Етти такрорланувчи» – бу Қуъон каримнинг Фотиҳа сурасидир. Чунки у етти оятдан иборат бўлиб, намознинг ҳар бир ракъатида такрорлангани учун шундай аталган. Баъзи муфассирлар етти такрорланувчини[8] «Сени етти каромат – ҳидоят, нубувват, раҳмат, шафоат, ғолиблик, улуғлик ва сакинат-хотиржамлик», деган маънода, дея шарҳлашган.


[1] Исро сураси, 1-оят.

[2] Нажм сураси, 18-оят.

[3] Сунани Термизий.

[4] Анфол сураси, 30-оят.

[5] Тавба сураси, 40-оят.

[6] Кавсар сураси, 1-3-оятлар.

[7] Ҳижр сураси, 87-оят.

[8] Ибн Умар, Ибн Масъуд ва Ибн Аббосдан келтирилган ривоятда «етти такрорланувчи»дан мурод Қуръоннинг бошидаги етти катта суралар, дейилган.

What you can read next

“Qurʼoni karim va tajvid” kursining 77-davra maşğulotlari boşlandi
“Qurʼoni karim va tajvid” kursining 77-davra maşğulotlari boşlandi
“Ал-фиқҳ ул-акбар” 1-қисм
“Ал-фиқҳ ул-акбар” 1-қисм
Танловларда фаол иштирок этган талабалар тақдирланди
Танловларда фаол иштирок этган талабалар тақдирланди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP