Бир киши Вакеъ ибн Жарроҳнинг илм мажлисида: “Абу Ҳанифа хато қилган», деди.
Шунда Вакеъ айтди: “Абу Ҳанифа қандай хато қила олиши мумкин, ахир унинг дарс ҳалқасида
- Фиқҳ ва қиёсда ўзи каби бўлган Абу Юсуф ва Зуфар каби улуғ имомлар бўлса.
- Ҳадис илмида машҳур Яҳё ибн Абу Зоида, Ҳафс ибн Ғиёс, Ҳайён ва Мундил каби имомлар бўлса;
- Араб тили ва луғат илмида моҳир Қосим ибн Маън бўлса;
- Зуҳд ва тақвода машҳур Довуд Тоий ва Фузайл ибн Иёз бўлса.
Дарс ҳалқасида бу каби имомлар қатнашаётган киши хато қилиши мумкин эмас. Чунки у хато қилса бу имомлар уни ҳаққа қайтаришади!
Хатиб Бағдодийнинг “Тариху Бағдод” асари16-жуз,365-бетдан).
Аллоҳ таоло мужтаҳид имомларимиз ва қиёматгача уларга эргашаётган мусулмонлардан рози бўлсин.
Асадуллоҳ Холмуродов
Кўкалдош ЎМИБЮ мударриси






