SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
16.04.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Роббиси ҳузурида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари (Шамоилул Мустафо)

Одамзотнинг дунё-ю охиратдаги қадр-қиммати ва даражаси Аллоҳнинг розилигига ва қурбатга қараб юксалиб боради. Аллоҳ таолонинг ҳузурида алоҳида мартабага мушарраф бўлган муқарраб зотларнинг энг аввалгиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Қуръони каримда бу фикрни асослайдиган далиллар кўп. Аллоҳ таоло ва фаришталар томонидан Пайғмбаримизга саловат ва салом айтилишининг ўзи ана шундай далиллардан биридир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб деди:

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг». [1]

Аллоҳнинг Ўзи ҳам, фаришталари ҳам саловат айтиб, бандаларини ҳам саловат ва салом йўллашга буюриши Пайғамбар алайҳиссалом фазллари нақадар улуғлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Маълумки, саловот Аллоҳ тарафидан айтилса раҳмат, фаришталар тарафидан айтилса истиғфор, одамлар томонидан айтилса, дуо маъносида бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан қай бирингиз таомга чақирилса, таклифни қабул қилиб борсин. Агар рўза тутган бўлса, дуо қилсин»[2] деганлар. Яъни, ҳадиснинг арабча матнидаги «фалюсолли» сўзи аслида намоз ўқишни билдирса-да, бу ўринда дуо қилиш маъносида келган. Қози Иёз роҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳ таоло саловат айтиша амр қилган оятда келаган «саловат» сўзида  «улуғлайдилар», «мақтайдилар» маънолари мавжудлиги инобатга олинса, янада аниқроқ бўлади. Саловатнинг маъноси кенг маъно касб этади», дейди. Пайғамбаримиз Аллоҳ таолонинг қўлла-қувватлаши ва ёрдами билан ҳам алоҳида ажралиб турганлар. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар иккови ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинат-хотиржамлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир».[3]

Аллоҳ таоло ҳар қандай азоб ва ҳар қандай эҳтимолини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан даф қилиб, кетказди. Маълумки, даф қилиш азоб тушмасдан олдин амалга ошса, кетказиш эса, азоб тушгандан кейин бажарилади. Шунинг учун фиқҳий қоидаларда «даф қилиш-бир нарсанинг олдини олиш кетказишдан осонроқдир», дейилган. Шундан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, азобни даф қилиш баракоти туфайли Пайғамбар алайҳиссалом умматлари орасида ҳаёт бўлган пайтда уларга азоб келмаслиги хабар берилмоқда. Пайғамбар ўз қавми билан бирга бўлган ҳолда ҳеч бир уммат ҳалокатга йўлиқмаган. Бу Аллоҳ таоло жорий қилган илоҳий қонундир. Бунинг тақозосига кўра, агар азоб келиши ирода қилинса, Аллоҳ таоло тарафидан пайғамбарга ўз издошлари билан қавм ичидан чиқиб кетишга амр қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас».[4] Яъни, Сен Маккада турган экансан, Аллоҳ таоло қурайшни ҳаргиз азобламайди. Мазкур оятда Макка кофирларига тушадиган азоб Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳижрат қилишларини кутиб, у зот келтирган рисолатни инкор этишда ҳаддиларидан ошиб, «Аллоҳим! Агар мана шу сенинг ҳузурингдан келган ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин»[5] дейишларига қарамай, барибир ҳижратдан олдин азобдан омонда бўлишларига ишора бор. Маккадан Мадинага ҳижрат қилингач, у ерда айрим мўмин-мусулмонлар қолиб кетишганидан: «Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас», деган оят нозил бўлди. Мазкур оятдаги «уларни азобловчи эмас» жумласидаги «уларни» деганда Макка кофирлари назарда тутилган. «Улар истиғфор айтар эканлар» жумласидаги «улар»дан мурод Росулуллоҳ ҳижрат қилганларидан сўнг Маккада айрим сабаблар билан қолиб кетган мўминлардир. Яъни, ораларида мўминлар истиғфор айтиб, яшаб турсалар, Аллоҳ кофирларни азобловчи бўлмайди.

Бу оят Фатҳ сурасида: «Агар сиз билмайдиган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаганида, сизга билмасдан уларни ҳалок қилганингиз туфайли гуноҳ етиши бўлмаганида эди, Аллоҳ кимни ҳоҳласа, Ўз раҳматига киритиши учун, агар ажраб турганларида эди, улардан кофирларни аламли азоб ила азоблар эдик»[6], келган оятга ўхшаб кетади. Яъни, иймондан юз ўгирган, ўжар ва қайсар қурайш мушриклари устига азоб келмай, маълум вақтга қадар тўхтаб туришига, уларга муҳлат  берилишига Маккада қолган мўминларнинг тоат-ибодатда, яхши амалларда собитқадамликлари сабаб бўлган. Агар мўмин-мусулмонлар куфр аҳидан тўлиқ ажралиб чиққанда, кофирларга азоб тушиши муқаррар эди.

Маккада кофирлар билан мўминлар аралаш ҳолда яшаб турганларидан қурайшликлар азобдан қутулиб қолишди. Шунингдек, мўмин ва мўминаларни билмаган ҳолда кофирлар туфайли ҳалок қилиб қўйиш ва шундан сизларга бирор ёмонлик етиши бўлмаганда қўлларингизни улардан тиймаган бўлар эди. Ораларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам борлиги туфайли кофирларга азоб тушмади. Аллоҳ таоло у зотни оламларга раҳмат ва умматларига омонлик қилиб берди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз сени oлaмлaргa фaқaт рaҳмaт қилиб юбoрдик».[7]

Имом Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Росулуллоҳ алайҳиссалом: «Мен асҳобларимга омонликман», бошқа ривоятда «Мен асҳобларимга хотиржамликман», деганлар. Яъни, ихтилоф ва фитналардан омонликмпн. Баъзилар мазкур ҳадисни шарҳлаб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида буюк омонлик бўлганлари аниқ. У зотнинг суннатлари боқий экан, ўзлари ҳам боқий турадилар. Қачонки, суннатларига амал қилиш йўқолса, ана ўшанда балони кутаверинглар, дейишган. Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга кифоя бўлиши, ҳидоятга йўллаши ва Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлаши у зотнинг Парвардигор ҳузуридаги мартабалари нақадар улуғлигини кўрсатади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?!».[8] «Ва сени тўғри йўлга бошлаш учун».[9] «Аллоҳ сени одамлардан сақлар». [10]

Мория Қибтия қиссасида баён этилгандек, Оиша ва Ҳафса розияллоҳу анҳумо ҳийла ишлатиш учун тил бириктирганда Пайғамбар алайҳиссалом тарафида катта жамоа ёрдамга шай тургани билдирилди. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир».[11] Яъни, Аллоҳ унга мададкор ва ишини бошқарувчидир. Шунингдек, Ҳақ таолонинг элчиси Жаброил алайҳиссалом ҳам, росул ва набийлардан иборат солиҳ мўминлар ва муқарраб фаришталар ҳам у зотга ёрдам беришга ҳозиру нозир.


[1] Аҳзоб сураси, 56-оят.

[2] Имом Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти.

[3] Тавба сураси, 40-оят.

[4] Анфол сураси, 33-оят.

[5] Анфол сураси, 32-оят.

[6] 25-оят.

[7] Анбиё сураси, 107-оят.

[8] Зумар сураси, 36-оят.

[9] Фатҳ сурси, 2-оят.

[10] Моида сураси, 67-оят.

[11] Таҳрим сураси, 4-оят.

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 14- ҳадис
Муҳожирлар ва ансорлар ўртасидаги биродарлик
Муҳожирлар ва ансорлар ўртасидаги биродарлик
Фатво сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси
Фатво сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP