SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Муҳаббат ҳақида баъзи мулоҳазалар
27.01.2024 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Муҳаббат ҳақида баъзи мулоҳазалар

Муҳаббат икки хил бўлади:

1. Ишқий муҳаббат.

2. Ақлий муҳаббат.

1. Ишқий муҳаббат – қалбнинг бир томонга мойил бўлишидир. Қалбнинг у ёки бу тарафга мойил бўлиши инсоннинг қўлида эмас. Ким кимни яхши кўриши, кимга нима ёқиб қолиши инсон қўли билан бажара олмайдиган амал. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам аёлларининг ичида Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳони кўпроқ яхши кўрардилар ва айтардилар: “Эй Роббим, ихтиёрим тасарруфидаги ишда адолат қилмоқни истайман. Аммо кўнглим ихтиёри менда эмаски, Ўзинг ҳикмат соҳибисан”.

Лекин қалбни дунёга алоқадор бўлса ҳам, бирор нарса ёки зотга моил бўлиши неъматдир. Чунки мўътабар китобларда қайд этилишича, бир кишининг ишқи бошқа бир аёлга тушсаю, лекин уни номаҳрамлигини эътибори билан ўз муҳаббатини изҳор қилмай сабр билан дунёдан ўтса, шаҳидлик мақомида бўлади. Шу каби бир аёлнинг ҳам ишқи номаҳрам бир эркакка тушсаю, бирор сўз айтмаса, севгисини изҳор қилмай у ҳам сабр билан ўтса гўё шаҳидлик мақомидадир дейилади.

Илоҳий муҳаббат икки дунё саодатига олиб борувчи муҳаббатдир. Бундай муҳаббатнинг заррача учқуни ҳам, инсон қалбида, Аллоҳга нисбатан иймон ва ишончини куфрдан устун кўришлик билан намоён бўлади.

Кейинги ўринда эса иймони тақозо қилган ишларни, буйруқларни бошқаларнинг буйруғидан устун кўришлик туради. Масалан, намоз вақти бўлганда одамлар даврасидан ажралиб чиқиб, Аллоҳнинг буйруғини адо қилиш.

Шу каби буйруқларни адо этишда банда бардавом бўлиб, бора-бора Аллоҳнинг буйруғини ўзининг одатига айлантиради ва бу йўлда бировларнинг маломатидан қўрқмайди.

Бу ҳақида Аллоҳ таоло Моида сурасининг 54-оятида Аллоҳни севадиган қавм сифатини баён қилиб шундай дейди: “…(улар) маломатчининг маломатидан қўрқмаслар”.

Мана шундай сифатга саҳобалар эга эдилар. Аллоҳни севиш йўлида биров томонидан қандай маломат бўлса, уларга қизиғи йўқ эди.

Демак, илоҳий муҳаббатни Аллоҳ банданинг қалбига солганидан кейин уни рўёбга чиқариш, аланга олдиришда банданинг ақли, илми, ҳаракати ишга тушади.

2. Ақлий муҳаббат.

Ақлий муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун У зотнинг яратилмишларига ҳам муҳаббат қўйиш лозим эканини тақозо этади. Масалан, кишининг ўз фарзанди, ота-онасига муҳаббати ёки етим, йўқсилларга раҳм-шафқат қилиши ва ҳакозолар.

Мана шу муҳаббатнинг қозониш йўлини Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида кўрсатиб ўтган. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 31-оятида:

 “Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, шунда Аллоҳ (ҳам) сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”, деб айтинг. Аллоҳ кечирувчи ва раҳимлидир”, дея марҳамат қилган.

Мўмин банданинг Аллоҳга бўлган муҳаббатининг исботи унинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши билан ўлчанади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш мўмин бандага битмас туганмас бахту саодат олиб келади. Зеро ояти каримада: “…шунда Аллоҳ (ҳам) сизни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”, дейилмоқда. Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми? Бунинг устига Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса!

Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз, токи мен унинг киши учун отасидан, боласидан ва барча инсонлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча, ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, дедилар.

Ота ва фарзанд инсонга энг яқин кишилар бўлгани учун уларнинг ҳадисда алоҳида хослаб зикр қилиниши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалар севиш лозимлигини таъкидлайди.

Кишида солиҳ амалларга, солиҳ зотларга нисбатан муҳаббат пайдо бўлса, билсинки, бу Аллоҳнинг унга берган неъматидир. Чунки бу инсон ўзи касб қилиб етиша олмайдиган иш ҳисобланади.

Бу шундай муҳаббатки, бунда маҳбубининг розилиги ҳамманинг розилигидан устун туради. У нимани гапирса, у томонидан қандай ҳолат содир бўлса ҳам унга хуш ёқади ва кўнгли тўлади. Қандай бўлмасин маҳбубининг ишончини оқлаш, унинг ишқига етишиш пайида бўлади. Бу йўлда ҳар қандай машаққатни енгишга тайёр туради. Бошқаларнинг эътибори бу ишқнинг олдида арзимас нарсага ўхшаб қолади. Қандай бўлса ҳам, маҳбубим мендан рози бўлса бўлди, деган фикр ошиқнинг хаёлини банд этади.

Умуман олганда, киши ўзга бир кимсага муҳаббат қўйиши учун тўрт нарса сабаб бўлади.

1. Насабининг олийлиги.

2. Ҳасаб, яъни хулқи атвори.

3. Жамолининг гўзаллиги.

4. Камолотга етганлиги.

Биз эътибор берадиган нарса шуки, Аллоҳ таоло мазкур тўрт сифатнинг барчасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламда мужассам қилиб қўйган.

1. Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломнинг насабларини олий қилиб, ўша замондаги Макканинг энг мансабдорларидан бўлган Бани Ҳошим қабиласидан чиқарган.

2. Хулқларини олий қилиб, ҳатто Ўзи Қуръони каримда: “(Эй, Муҳаммад) Сиз буюк хулқ узрадирсиз”, деб таъриф берган.

3. Жамолларини ҳам, ҳуснларини ҳам чиройли қилган. Аслида, ҳусн билан жамолнинг ўртасида фарқ бор. Ҳусн шундай нарсаки, бир қарашда инсоннинг ақлини олиб ўзига ром қилади. Кейинчалик кўп қарайвериш билан кўникиш ҳосил бўлади. Масалан Юсуф алайҳиссаломнинг ҳуснлари. Жамол эса, киши аввал кўришда ҳайратланади, кейин унга яқин юрган сари муҳаббати ошиб, охири қараб тўймайдиган холатга келиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳусн ҳам, жамол ҳам мужассам эди.

Кунларинг бирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Юсуф алайҳиссалом ҳақларида гаплашиб: “Юсуф алайҳиссалом жуда ҳам чиройли бўлганларидан кўрган аёллар маҳлиё бўлиб, тўғраётган нарсалари қолиб қўлларини ҳам кесиб юборганларини сезмай қолган эканлар-а?” дейишибди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ўтирган жойларидан ташқарига чиқиб, “Эй Роббим, юзимдаги пардани кўтаргин!” деб сўрабдилар. Шунда Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидаги қирқ пардадан бирини кўтарибди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб ичкарига қайтиб кирганларида Ҳадича розияллоҳу анҳонинг кўзлари тушиб, ҳушларидан кетиб йиқилибдилар. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройлари Хадича онамизнинг ақлини олиб қўйган эди. Кейин Аллоҳ яна пардани қайтариб юзларидаги чиройни тўсиб қўйди.

Набий алайҳиссаломга жамол ҳам берилган эди. Ҳар қандай одам аввал у зотга йўлиққанда ҳайбатларидан қўрқарди, кейин эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига қараб тўймайдиган бўлиб қоларди.

4. Камолотлари ҳар жиҳатдан берилган эди. Илм-маърифатда, тақвода, ибодатда етук эдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пурмаъно ва гўзал ҳикматлар билан хосланган эдилар. Араб лаҳжаларини яхши билар ва ҳар бир қабила аҳолисига уларнинг ўз лаҳжасида хитоб қилар, уларнинг тилларида сўзлар эдилар.

У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳалимлик, чидамлилик, ўч олишга қодир бўлатуриб, кечириб юбориш, азиятга сабр қилиш сифатлари билан безаган эди. Ҳар қандай ҳалим одамнинг ҳам гоҳо сабр косаси тўлиб, чидаёлмай кетиш ҳоллари учраб туради. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор кучайгани сари у зотнинг сабрлари зиёда бўлиб борди, жоҳиллар жаҳолати кучайгани сари у зотнинг ҳалимликлари ортаверди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматлари учун бир намуна, андозадирлар гўё.

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди”. (Имом Муслим ривояти).

Гўёки Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати, сиз ҳам мана пайғамбарингиз каби бўлсангиз, нажотга эришасизлар, Қуръонга мана бундай амал қилишингиз керак. Қуръондаги хулқларни энг яхшисига амал қилмоқчи бўлсангиз, мана Қуръондаги одобларни амалга оширган зотнинг сийрати сиз учун катта дастур ва ўрнакдир”, деган хитоб билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуръоний хулқ узра бизга юборди.

         Шундай экан, барчамиз у зотга муносиб уммат бўлишга тиришмоғимиз ҳамда у зотнинг ажиб хислатлари ва комил сифатлари ила ахлоқимизни бойитмоғимиз лозим.

Барчамизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари бўлган Қуръон хулқи билан безанишни Аллоҳ насиб этсин!
Икром Рўзиқулов
Кўкалдош ЎМИБЮ мударриси

What you can read next

“…Албатта Мен яқиндирман” (Бақара сурасининг 186-ояти тафсири) (Тўртинчи қисм)
“…Албатта Мен яқиндирман” (Бақара сурасининг 186-ояти тафсири) (Тўртинчи қисм)
Ҳасан ибн Зиёднинг ҳаёти ва илмий мероси
Мазҳаблар
Kim Alloh huzuriga salomat qalb ila kelsa…
Kim Alloh huzuriga salomat qalb ila kelsa…

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP