Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар режаси” га мувофиқ ҳамда талабаларнинг дарсдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбек Миллий академик театрига спектакл томоша қилиш учун борди.
Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
19 январ куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари Ўзбек Миллий академик театрида драматург Иззат Султон қаламига мансуб «Иймон» асари асосида саҳналаштирилган спектакльни томоша қилдилар.



Спектаклда асосий мавзу — эътиқод, ҳалоллик, поклик, фирибгарлик ва ҳаром ўртасидаги кураш акс эттирилган, қинғир йўлнинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини ва ҳозирги даврда авж олган ўғри, кўчирмачи, туҳматчиликлар қораланади.


Ушбу театр томошаси талабаларда катта таассурот уйғотди. Юртимиз саҳна усталари томонидан маҳорат билан ижро этилган ушбу спектакльни жонли равишда саҳнада кўриш томошабин онгида бутунлай бошқача тасаввур уйғотади.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида маънавий ва маърифий руҳдаги бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб туришидан мақсад талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўтмиш тарихимизни яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг уйғотишдир.
Раҳматуллоҳ Саиджалолов
ЁБИММБ ходими






