SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди
18.01.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди

Бугун, 18 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2023 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан “Сарҳисоб-2023” номли тадбир  бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Билим юрти “Қўръони карим ва тажвид” бўлими бошлиғи  Аваз қори Давлетов тиловатидан сўнг тадбирни очиб бериш учун дуо ва кириш сўзи билим юрти мудири Академик Абдулҳаким қори Матқуловга берилди.

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (1)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (2)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (3)

Абдулҳаким қори Матқулов ўткан 2023-йилда қилинган ишлар, режадаги мақсадга қанчалик эришилгани ва бошланган 2024-йилда билим юрти олдидаги вазифалар, қилиниши лозим бўлган ишлар ва уларнинг самарали бўлиши учун нималарга эътиборли бўлиш кераклиги ҳақида гапирдилар.  

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (4)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (5)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (6)

Шундан кейин минбарга билим юртининг катта устозларидан бири Жалолиддин домла Холмўминов таклиф қилинди. Жалолиддин домла 2023-йилда ўқитувчилар ва талабалар томонидан эришилган натижалар, улар томонидан таржима қилиниб, нашр қилинган асарлар ҳақида сўзлаб бердилар. Жумладан: билим юрти мудири томонидан нашрга тайёрланган “Намоз. Ибодат арконлари”, “Тажвид. Қуръон ўқиш қоидалари”, “Қўръони карим ва тажвид” бўлими бошлиғи  Аваз қори Давлетов томонидан нашрга тайёрланган “Болажонлар учун арабча ҳарфларни расмалар орқали танитиш ва ўргатиш бўйича осон қўлланма” ва билим юрти мударрислари Жалолиддин домла Холмўминов, Қудратуллоҳ Сидиқметов ва Шокиржон Мадаминов томонидан таржима қилиниб нашрдан чиққан “Ислом одоблари энциклопедияси” ҳамда “Мишкот ал-Масобиҳ шарҳи” китоблари ҳақида йиғилганларга баён қилиб бердилар.

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (7)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (8)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (9)

Сўнг ўтган йилдаги амалга оширилган ташаббусларни акс этирувчи статистика ўқиб берилди. Ўқиб эшиттирилган статистик маълумотлар мадраса устозлари ва ходимлари томонидан қилинган машаққатли меҳнат ва салмоқли натидаларни ўзи мужассам этган десак муболаға қилмаган бўламиз.

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (10)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (11)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (12)

Тадбир маънавият ва маърифат ишлар бўлими бошлиғи Абдулвосе домла Ғаниевнинг нутқи билан давом этди. Абдулвосе домла 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб, барча устоз ва ходимларга эришилган муваффақиятли натижалар ҳамда кўрсатилган фидойиликлар учун ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (13)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (14)

Тадбир иккинчи қисмида ярим аср ёки ундан ортиқ умр кўриб, ана шу умрининг асосий қисмини дин йўлида, мадраса ҳизматида фидо қилган бир қанча устоз ва ходимларни ҳам қилган меҳнатлари учун тақдирлаш маросими ўтказилди. Улар  билим юрти раҳбарияти томонидан “Табрикнома”, эсдалик совға ва пул мукофоти билан тақдирландилар. Ундан ташқари ўзларининг фидокорона хизмати билан кўзга кўринган  ўқитувчи-ходимлар мақтов ёрлиқлари ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (15)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (16)
“2023-ЙИЛ САРҲИСОБИ” тадбири ўтказилди (17)

Тадбирнинг якунида барча ушбу тадбир учун ҳозирланган зиёфат дастурхонига таклиф қилинди.

«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати

What you can read next

ТАЪЗИЯ
Таъзия
Экстремизм, терроризм ва миссионерликка қарши кураш – долзарб вазифа
Экстремизм, терроризм ва миссионерликка қарши кураш – долзарб вазифа
“Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurti professor-oʻqituvchilari, xodimlari va talabalari xalqaro ilmiy-amaliy anjumanda faol qatnashishdi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP