Бугун “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти 4-курс талабалари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ва гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда “Фатво маркази” фаолияти билан яқиндан танишиш учун у ерга ташриф буюрдилар.
Марказ мутахассиси Устоз Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор кутиб олиб Фатво маркази фаолияти билан яқиндан таништирди.


Фатво маркази 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 20 га яқин уламо бу ерда хизмат қилмоқда.
Марказ мутахассислари томонидан масжидларга жума тезиси ва иловалар тайёрланади. Фатво сўраб, ўзининг зарурий масалалари юзасидан келган халқ билан алоҳида мутахасис жонли мулоқот олиб бориб, уларнинг саволлариг ечим топиб беришга ҳаракат қилади. Масофадан туриб эса “Call center” га қўнғироқ қилиб жавоб олишлари мумкин. Марказ кун давомида ўртача 200-250 та, 1ой давомида 6-8 минг инсоннинг мурожатига жавоб беради. Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари эса халқимизни эҳтиёжини янада қондириш учун 24/7 узлуксиз қўнғироқларга жавоб бериш ташкил этилади.



Билим юртимиз талабалари фатво бериш жараёнини ўз кўзлари билан кўриш билан бир қаторда, шу ерда фаолият олиб бораётган устозлардан ўзлари учун муҳим кўрсатма сабоқларни ҳам олдилар. Ташриф давомида талабалар марказ фаолияти, унинг бугунги кундаги аҳамияти, Колл-марказида кечаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга марказ ходимлари марказга қайси мавзуларда кўпроқ мурожаат тушаётгани, уларнинг долзарблиги ҳақида маълумот бериб, бугунги кунда кўпроқ мутахассисларга ҳам эҳтиёж катталиги борасида гапириб ўтдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев




