SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди
13.01.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди

Ўзбекистонда тарихий аҳамиятга эга бўлган миллий байрам. Ушбу сана бежиз танланмаган. 1992-йил 14-январ куни Ўзбекистон Қуролли кучлари шакллантирилган кун. Шу куни Мустақиллик майдонида тантанали маросим ўтказилади, унда Республика гимни янграйди, ҳарбий оркестрнинг тантанали садолари остида ҳарбий бўлинмалар марш билан ўтади. Монумент пойига гулчамбарлар қўйилади ва Олий Бош қўмондоннинг Ватан ҳимоячиларига бағишланган байрам нутқи янграйди.

Ўзбекистонда ушбу байрам кунида аҳоли барча эркакларни табриклайди, совғалар тайёрлаб, мазали таомларга тўла дастурхон ёзади. Байрам кунида нафақат ҳарбийлар, балки турли ёшдаги барча эркаклар табрик номаларини олади. Ҳар бир ўғил бола ёки пенсиядаги қария ҳам Ватан ҳимоячиси ҳисобланади, чунки келажакда ўсиб келаётган авлод мамлакат қаҳрамонларига айланади, кексалар эса Ватан учун ўз хизмат бурчларини адо қилиб бўлган.

Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (1)
Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (2)

13 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари “14- январ Ватан ҳимоячилари куни”  байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Ғалаба боғида саёҳат уюштирдилар. 2-жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан танишиб, ватан ҳимояси ҳақидаги тасаввурларини бойитдилар.

Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (3)
Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (4)

Мажмуа рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ ҳудуди, шоду хуррамлик ҳудуди, ғалаба ҳудуди, «Шон-шараф» давлат музейи ва шукроналик ҳудудидан ташкил топган.

Мажмуа бўйлаб саёҳат илм толибларига бугунги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъматлиги, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳамда ватан сарҳадларини қўриқлаш шарафли ва машаққатли вазифа эканини англатди.

Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (5)
Билим юрти талабалари “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштирди (6)

14-январь, «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом били юрти талабаларига ҳомийлар жалб қилинган ҳолда ҳадялар улашилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев

What you can read next

Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди
Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди
“Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kursining navbatdagi 59-davra mashgʻulotlari boshlandi
“Qurʼoni karim va tajvid” oʻquv kursining navbatdagi 59-davra mashgʻulotlari boshlandi
“Аслиятни бузиб талқин қилаётган бидъатчи тоифалар ҳақида Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ” ҳақида
“Аслиятни бузиб талқин қилаётган бидъатчи тоифалар ҳақида Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ” ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP