الخاتمة فى مسائل مهمة
تتبع ما سلف. نقلت عن السلف. و تشتمل على تسع عشرة مسألة.
Хотима, муҳим масалалар борасида бўлиб, булар аввалда ўтган масалаларнинг давоми ва салафи солиҳлардан нақл қилинган масалалардир. Ушбу хотима шундайн 19 масалани ўз ичига олади.
سؤال: هل يجوز التكلم فى ذاته تعالى بالعقل-١
1-савол: Инсон ўз ақли доирасида Аллоҳ таолонинг зоти ҳақида гапиришлиги жоизми?
جواب: لا يجوز التكلم فى ذاته تعالى بالعقل. لأن عقل المخلوقات قاصر عن إدراك ذات الخالق سبحانه و تعالى فكل ما خطر ببالك الله بخلاف ذلك.
Жавоб: Инсон ўз ақли билан Аллоҳ таолонинг зоти ҳақида гапиришлиги жоиз эмас, чунки махлуқларнинг ақли Холиқ-Аллоҳ таоло зоти шарафининг ҳақиқатини тўла идрок этишдан ожиздир. Аллоҳнинг зоти шарифи ҳақида сенинг кўнглингга нимаки (сурат, ҳолат) келса, Аллоҳ таоло ундай эмасдур.
سؤال: إذا كان العقل لا يدرك ذاته تعالى فكيف الوصول إلى معرفته تعالى مع أن المعرفة واجبة على كل أحد؟-٢
2-савол: Агарда инсон ўз ақли билан Аллоҳ таоло зоти шарифининг ҳақиқатини фнгай олмаса, Аллоҳни танишлик қайси йўл билан бўлур, ваҳоланки, Аллоҳ таолони таниш ҳар бир инсоннинг зиммасига вожиб-ку?
جواب: أن معرفته تعالى تحصل بمعرفة صفاته من الوجود و القدم و البقاء و مخالفته للحوادث و القيام بنفسه و الوحدانية و الحياة و العلم و القدرة و الإرادة و السمع و البصر و الكلام.
Жавоб: Аллоҳ таолони таниш Унинг сифатларини билмоқ ила бўлур, сифатлари: доимо мавжуд бўлиш, қадим (борлигини ибтидоси йўқлиги), боқий (охирини интиҳоси йўқ), барча махлуқотларига ўхшамаслик, ўзи мавжудлиги, ваҳдониятлик (ёлғизлик), барҳаётлик, илми чексизлик, қудрати етуклик, истагани бўлиши, эшитмоқлик (қулоқсиз), кўрмоқлик (кўзсиз) ва гапирмоқлик (тил ва оғизсиз).
سؤال: بأي شىء عرفنا الله تعالى مع أنا ما رأيناه بأبصارنا؟-٣
3-савол: Бизлар Аллоҳни кўзимиз билан кўрмаган бўлсак ҳам Аллоҳ таолони қандай таниганмиз?
جواب: عرفنا وجود الله تعالى و باقى صفاته بظهور آثار قدرته من هذه المخلوقات الحادثة المتقنة البديعة المحيرة للعقول. كالسموات و ما اشتملت عليه من الشمس و القمر و النجوم و الأرض و ما اشتملت عليه من المعادن و الأشجار و البحور و غير ذلك من أنواع الحيوانات التى منها الإنسان المخلوق فى أحسن تقويم. الموصوف بأنواع الكمال و الفضل الممتاز بالعقل القويم. فكما أن من شاهد بناء عرف أن له بانيا. و من شاهد كتابا عرف أن له كاتبا و إن لم يره و لم يسمع خبره فكذلك من رأى هذا العالم المتقن البديع الباهر عرف أن له موجودا قديما عليما مريدا قديرا حكيما.
Жавоб: Аллоҳ таолони борлигини ва Унинг бошқа сифатларини ақлларни ҳайрон қиларлик даражадаги кўркам ва мустаҳкам қилиб яратилган махлуқотларида намоён бўлиб турган улуғ қудратининг асаридан билдик. Бу махлуқотлар осмон ва ундаги қуёш, ой, юлдузлар ва ер ҳамда ундаги маъданлар, дарахтлар, денгизлар ва ундаги бошқа турли-туман ҳайвонлардан, шунингдек, энг чиройли суратда яратилган ва барча комил сифатлар ва фазллар соҳиби бўлган, ҳамда ақлу-заковати билан ажралиб турадиган инсонлардан иборатдир. Шунингдек, бирон бинони кўрган киши, албатта, бу бинонинг қурувчиси борлигини билади, бирон китобни кўрган одам эса, албатта, шу китобни кимдир ёзганига иқрор бўлади, агарчи бу ёзувчини кўрмаган ёки уни эшитмаган бўлса ҳам, худди шунингдек, бу кўркам , чиройли, мустаҳкам оламни кўрган киши, албатта, ушбу оламни бир доно, ҳар нарсага қодир, хоҳлаганини қилувчи, ҳар нарсани билгувчи, қадим сифатига эга бўлган яратувчиси борлигини билиб, тан одади.
سؤال: هل لهذه المسألة نظير فى المخلوقات أي هل يوجد فى المخلوقات شىء يتحقق وجوده مع أنا لا نراه؟-٤
4-савол: Ушбу масалага (яъни, Аллоҳ таолонинг мавжудлиги аниқ бўлиб туриб Уни бизлар кўра олмаслигимизга) махлуқотлар ичида бирон ўхшаши борми? Яъни, махлуқотлар орасида ўзи борлиги аниқ бўлса ҳамки бизлар кўра олмайдиган бирон нарса борми?
جواب: نعم و ذلك كالروح فإنا نحكم بوجودها و إن لم نحظ بشهودها حيث نرى ما لها من الآثار. مع أنا لا نراها بالأبصار و لا ندرك حقيقتها بالأفكار. و كذلك الله سبحانه و تعالى فإنه و إن لم نره بأبصارنا، و لم ندرك حقيقة ذاته بأفكارنا نجزم بوجود ذاته الموصوفة بصفات الكمال. نظرا لما نرى من آثر صنعه البديع سبحانه و تعالى الشاهد له بلسان الحال و المقال.
Жавоб: Ҳа, ўхшаши бор. Масалан, руҳни олсак, бизлар гарчи уни кўрмасак ҳамки уни бор деб ҳукм қиламиз, зеро, бизлар уни кўзимиз билан кўрмасак ҳамки унинг асарини кўриб турамиз, лекин фикримиз билан унинг ҳақиқатини сеза олмаймиз. Аллоҳ таолонинг зоти шарифи борасида ҳам шундай, чунки бизлар Унинг зоти шарифини гарчи кўзимиз билан кўрмай, фикримиз билан Унинг ҳақиқатини англай олмасак ҳамки, Унинг кўркам санъати асарларига гувоҳлик бериб турган ҳол тили шоҳидлигига (яъни, кўриниб турган ҳолатнинг ўзи далолат қилишига) қараб барча комил сифатлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг зоти шарифини мавжудлигига иқрор бўлиб, тасдиқ қиламиз.
سؤال: هل يجوز الخوض فى حقيقة الروح و البحث عن ماهيتها -٥
5-савол: Руҳнинг ҳақиқати тўғрисида фикр юритиш ва унинг моҳияти ҳақида баҳс юритиш жоизми?
جواب: لا يجوز ذلك لأن العقل قاصر عن إدراك حقيقتها فالبحث عنها إضاعة وقت. و هذا أكبر دليل على قصر عقل الإنسان فإنه لم يدرك حقيقة روحه مع كونها مخلوقة و غير خارجة عنه.ليقطع الأمل عن إدراك حقيقة خالقه الذى ليس له شبه.
Жавоб: Жоиз эмас, чунки руҳнинг ҳақиқатини билишга инсон ақли ожизлик қилади. Шу боисдан руҳ ҳақида баҳс юритиш вақтни беҳуда сарфлашга сабаб бўлур. Бу ҳам инсон ақлининг ожизлигига катта бир далилдир, чунки инсон ўз танасида яратилган махлуқ бўлмиш ўзини руҳининг ҳақиқатини била олмайди. Бу ҳам бўлса, инсон асло ўхшаши бўлмаган ўз Холиқи – Аллоҳ таолонинг ҳақиқатини билишга ҳаракат қилишидан умидини узишлиги учун ибратдир.
سؤال: هل يمكن رؤية الله سبحانه و تعالى بالبصر؟- ٦
6-савол: Аллоҳ таолони кўз билан кўриш мумкинми?
جواب: رؤية الله تعالى بالبصر ممكنة عقلا واقعة فى الجنة للمؤمنين نقلا. فإن الله تعالى موجود و كل موجود يمكن رؤيته. قال الله تعالى ( وجوه يومئذ ناضرة إلى ربها ناظرة) فيرونه بالأبصار بغير كيف يوم القيامة و يحجب عنه الكافرون زيادة لهم فى الحسرة و الندامة.
Жавоб: Ақлий жиҳатдан қараганда Аллоҳ таолони кўз билан кўриш мумкин ва мўминлар жаннатда Аллоҳ таолони кўришларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ҳадисларда нақл ҳам қилинган. Зеро, Аллоҳ таолонинг мавжудлигига ҳеч шубҳа йўқ, шундай экан ҳар бир мавжудни кўриш ҳам мумкиндир. Бу борада Аллоҳ таоло айтадики: «Мўминларнинг юзлари қиёмат кунида гўзал ва нуроний бўлади ва улар ўз Парвардигорига қарайдилар»[1]. Бас, мўминлар Аллоҳ таолони қиёмат кунида бирон кайфиятсиз кўрадилар. Кофирларни эса ҳасрату-надомати янада ошсин деб Парвардигорини кўришдан тўсиладилар.
سؤال: هل إصابة العين حق؟-٧
7-савол: Кўз тегишлиги ҳақиқатми?
جواب: نعم و ذلك لأن بعض النفوس من شأنها و خواصها أنه إذا نظرت إلى شىء نظر إستحسان و تعجب يصاب المنظور إليه و يلحقه الضرر. لكن هذه النفوس قليلة جدا فلا ينبغى للإنسان أن يشغل أفكاره بذلك و ينسب أكثر ما يصاب به إلى إصابة العين أو إلى السحر. كما يفعله كثير من النساء. لأن ذلك طيش و خفة.
Жавоб: Ҳа, чунки баъзи кишилар борки уларнинг тузилиши ва хусусият шулки, агарда улар бирон нарсага таажжуб билан, гўзал экан-да, деб назар қилсалар, улар қараган нарсага кўз тегиб, унга бирор зарар етур, лекин бундай кишилар жуда озчиликдир. Шунинг учун ҳар бир инсон бунга кўп ҳам аҳамият бермаслиги лозим ва ўзига етадиган кўпгина нарсаларни кўз тегишига ёки сеҳрга боғламаслиги керак. Сеҳр амалларини кўпроқ хотинлар бажарадилар, чунки сеҳр асосан чаққонлик ва енгиллик билан қилинадиган амалдир.
٨- سؤال: كيف تؤثر العين مع كونها ألطف أجزاء الإنسان و عدم إتصالها بالمنظور إليه و عدم خروج شىء منها يتصل به؟
8-савол: Инсоннинг аъзолари ичида энг латиф (нозик) бўлган кўз, қаралган одамга тегиб турмаган бўлса ва ҳамда кўздан бирон нарса чиқиб қаралган одамга тегмаган бўлса ҳам қандай қилиб ушбу кўз таъсир қилиши мумкин?
جواب: لا مانع أن يكون للشىء اللطيف تأثير قوى و لا يشترط فى التأثير الإتصال. فإنا نرى بعض الناس من أصحاب الهيبة و الأقدار إذا نظر إلى أحد نظر مغضب ربما يعترى المنظور إليه الدهشة و الإرتباك. و قد يفضى به الأمر إلى الهلاك. مع أنه لم يتسلط عليه فى ظاهر الحس و لا حصل بين المؤثر و المتأثر إتصال و مس و المغناطيس يجذب الحديد مع عدم إتصاله به و عدم خروج شىء منه يوجب صدور التأثير عنه. بل الأمور اللطيفة أعظم آثارا من الأمور الكثيفة فإن الأمور الجسمية إنما تصدر من الإرادة و النية. و هما من الأمور المعنوية. فلا يستغرب حينئذ أن تؤثر العين فى المنظور إليه مع لطافتها و عدم إتصالها به و عدم خروج شىء منها.
Жавоб: Латиф (нозик) нарсанинг таъсир этишига ҳеч нарса монеълик қилмайди, шунингдек, таъсир этиш учун таъсир қилаётган нарсага тегиб туриш ҳам шарт эмас. Чунки бизлар кўрамизки, баъзи кучли, сиёсатли ва ҳайбатли одам бирон кишига ғазаб назари билан боқса у киши титраб, даҳшатга тушиб қолади, ҳаттоки бундай қарашдан вафот этиб қолувчилар ҳам бўлади, ваҳоланки, ушбу ҳайбатли одам у кишига кўринишда бирон зўравонлик қилмаган ва шунингдек, таъсир этгувчи билан таъсирланувчи орасида жисмонан тегишлик ва мулоқот бўлмаган бўлса ҳам. Магнит темирга тегмаса ҳам уни ўзига тортиб олади, шунингдек, ундан бирон нарса чиқмаса хам ундан таъсир қилиш содир бўлади. Балким, нозик нарсаларнинг таъсир кучи қаттиқ нарсаникидан кўпроқ ҳам бўлади. Чунки жисмлик нарсалар асосан ирода ва қасд (ният) туфайли пайдо бўлади, бу иккови (ирода ва қасд) эса маънавий нарсалардандир. Демак, кўз ўзи латиф (нозик) бўлишига ва қараган нарсасига тегмагани ҳамда ундан бирон нарса чиқмаганига қарамай ўзи қараган нарсага таъсир ўтказиши ҳеч ҳам ғайри табий нарса эмаслиги шундан маълумдир.
سؤال: من أفضل الأمم جميعا بعد الأنبياء عليهم السلام؟-٩
9-савол: Пайғамбар (алайҳимуссалам)лардан кейинги мартабада турадиган, умматларнинг афзали қайси умматдир?
جواب: أفضل الأمم جميعا بعد الأنبياء هى الأمة المحمدية و أفضلها الصحابة الكرام. و هم الذين اجتمعوا بنبينا عليه الصلاة و السلام و آمنوا به و اتبعوا النور الذى أنزل معه و أفضلهم الخلفاء الأربعة.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)дан кейинги умматларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидир ва бу умматнинг ичида энг афзаллари эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурида жам бўлишиб, у зотнинг Пайғамбар эканига иймон келтириб, у зотга туширилган нури илоҳий бўлган Қуръони карим таълимотларига тобеъ бўлган саҳобаи киромлардир. Саҳобаларнинг энг афзаллари эса чаҳор ёр-тўртта халифа, ҳулафои рошидинлардир.
[1] Қиёмат сураси 22-оят
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.





