سؤال: هل يشفع أحد ذلك اليوم؟-١٢
12-савол: Ушбу кунда бирон киши шафоат қила олурми? (Яъни,Аллоҳ билан бирон банда ўртасида восита бўлиб, у банданинг гуноҳини афв этишига ёрдам берурми?)
جواب: يشفع الأنبياء و الأولياء و العلماء العاملون و الشهداء.
Жавоб: Пайғамбарлар, авлиёлар, илмига амал қилган олимлар ва шаҳидлар шафоат қилурлар.
سؤال: فيمن يشفع من أذن له بالشفاعة ؟-١٣
13-савол: Шафоат қилишга рухсат берилган кишилар кимларга шафоатчи бўлурлар?
جواب: يشفعون فى بعض المؤمنين العاصين.
Жавоб: Шафоат қилишга рухсат берилганлар баъзи гуноҳкор мўминларга шафоатчи бўлурлар.
سؤال: هل يشفع أحد فى أحد من الكفار؟-١٤
14-савол: Шафоатга рухсат берилганлардан биронтаси биронта кофирга шафоатчи бўлурми?
جواب: لا يستطيع أحد من الأنبياء فضلا عن غيرهم أن يخاطب الله تعالى فى أحد من الكفار. لعلمهم بأن كلمة العذاب قد حقت عليهم. و أن الله سبحانه لا يأذن بذلك قال جل شأنه ( من ذالذى يشفع عنده إلا بإذنه) و قال تعالى: » يومئذ لا تنفع الشفاعة إلا لمن أذن له الرحمن و رضى له قولا» و الله تعالى لا يرضى بالكفر.
Жавоб: Бошқалар у ёқда турсин, ҳаттоки, Пайғамбарлардан биронтаси ҳам Аллоҳ таолога кофирлардан биронтасига шафоат қилиниши (кечирилиши) тўғрисида хитоб қила олмайдилар, чунки улар кофирларга азоб калимаси вожиб бўлганлигини биладилар (Азоб калимасидан мурод Аллоҳ таолонинг фаришталарга хитоб қилиб: «Албатта тўлдираман жаҳаннамни жинлару инсонлар билан», – деган ояти калимасидир). Шунингдек, улар биладиларки, Аллоҳ таоло кофирларга шафоат қилинишига асло изн бермайди, бу борада Аллоҳ айтади: «Аллоҳнинг рухсатисиз Унинг ҳузурида ким шафоат қила олур?![1]» Яна бошқа бир оятда Аллоҳ айтади: «Қиёмат кунида биронта шафоат фойда бермас, фақатгина Раҳмон кимга изн бериб, унинг сўзига розилик берсагина шул кишининг шафоати фойда берур[2]«. Аллоҳ асло куфрга рози бўлмагай.
١٥- سؤال: ما الكوثر الذى أعطاه الله سبحانه و تعالى لنبينا عليه الصلاة و السلام و أشار إليه بقوله عز شأنه (إنا أعطيناك الكوثر).
15-савол: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга инъом этган ва бу ҳақда Қуръони каримда: » Биз сенга (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Кавсарни бердик[3]«, – деб ишора қилган «Кавсар» нимадир?
جواب: الكوثر نهر فى الجنة ماؤه أبيض من اللبن و أحلى من العسل. من شرب من مائه شربة لا يعطش بعدها أبدا.
Жавоб: Кавсар жаннат[4]даги ҳовуз бўлиб, унинг суви сутдан оқроқ, асалдан ширинроқдир. Кимки унинг сувидан бир бора ичса ундан кейин асло чанқамайди.
سؤال: ما حكم المؤمن الطائع بعد الحساب؟–١٦
16-савол: Парвардигорига итоатда бўлган мўминнинг ҳисоб-китобдан кейин ҳукми қандай бўлур?
جواب: حكم الطائع بعد الحساب دخول الجنة خالدا أبدا فى نعيمها المستطاب.
Жавоб: Итоаткор мўмин банда ҳисоб-китоб қилингандан кейин жаннатга кирур ва жаннатнинг ширин ва табиатга мувофиқ неъматлари ичида абадий роҳатда бўлур.
سؤال: ما حكم الكافر أو المنافق بعد الحساب؟-١٧
17-савол: Ҳисоб-китоб қилингандан кейин кофир ва мунофиқнинг ҳоли нима бўлур?
جواب: حكم الكافر أو المنافق بعد الحساب دخول النار خالدا فيها أبدا لا يفتر عنه الألم و العذاب.
Жавоб: Ҳисоб-китоб қилингандан кейин кофирнинг ҳукми дўзахга киришдир ва улар унда абадий қолурлар. Уларга нисбатан бўладиган азоб ва аламлар ҳеч пасаймас.
سؤال: ما حكم المؤمن العاصى بعد الحساب؟-١٨
18-савол: Парвардигорига осий бўлган мўминнинг ҳоли ҳисоб-китобдан сўнг қандай бўлур?
جواب: حكم المؤمن العاصى بعد الحساب إن غفر الله له أن يدخل الجنة من أول الأمر خالدا فيها أبدا و إن لم يغفر له أن يعذب فى النار مدة على مقدار ذنبه ثم يخرج منها و يدخل الجنة خالدا فيها أبدا.
Жавоб: Ҳисоб-китобдан сўнг осий мўминнинг ҳукми шулки, агарда Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечирса, аввалданоқ жаннатга кирур ва унда абадий қолур, мабодо Аллоҳ унинг гуноҳларини кечирмаса, у ҳолда у ўз гуноҳи миқдорида дўзахда азоб қилинур ва сўнгра ундан чиқиб жаннатга кирур ва бу ерда абадий қолур.
سؤال: ما الجنة؟-١٩
19-савол: Жаннат қандай жой?
جواب: هى دار النعيم المقيم. دار فيها ما تشتهيه الأنفس و تلذ الأعين. دار فيها ما لا عين رأت و لا أذن سمعت و لا خطر على قلب بشر.
Жавоб: Жаннат нозу-неъматлари доимий бўлган ҳаёт кечиришга мувофиқ, роҳатбахш бир ўриндир. Шундай бир гўзал ўринким, унда барча инсонлар истаган нарсалари мавжуддир, унда кўзлари лаззат оладиган ҳур ва қасрлар бордир, у шундай ўринким, унда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва ҳамда бирон кишининг кўнглига ҳам келмаган ажойиб-ғаройиб нарсалар бордир.
سؤال: ما جهنم؟-٢٠
20-савол: Дўзах қандай жой?
جواب: هى دار العذاب المقيم. دار فيها جميع أنواع الآلام التى لا تخطر على الأفهام.
Жавоб: Дўзах доимий азоб ўрнидир. Унда барча алам ва азобларнинг турлари бўлиб, бундай алам ва азоблар кишиларнинг ҳаёлига ҳам келмаган.
[1] Бақара сураси 255-оят
[2] Тоҳа сураси 109-оят
[3] Кавсар сураси 1-оят
[4] Кавсар ўрни борасида ихтилофлар мавжудб аммо кўпчилик уламолар ҳавзни маҳшаргоҳда бўлади дейишган.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.






