Маълумки Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий билим юртлари фаолият юритиб келмоқда. Улар: Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти (Олий Маъҳад), Самарқанддаги юртбошимиз ташаббуслари билан очилган Ҳадис илми мактаби, ҳамда Бухорода юртбошимиз ташаббуслари билан очилган яна бир олийгоҳ Мир Араб Олий Мадрасасидир.



Ҳар йили ушбу олийгоҳларнинг битирувчи курс талабалари педагогик амалиёт олиб боришлари учун Мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта-махсус ислом таълим муассасаларига юбориладилар. Бир неча кунлардан бери ушбу олийгоҳлардан ташриф буюрган битирувчи курс талабалари бизнинг билим юртимизда педагогик амалиёт ўташмоқда.



Педагогик амалиётнинг навбатдаги кунида амалиётчиларга билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев бўлимнинг фаолиятини таништирди. Жумладан, улар бўлимнинг:
- “Ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари”
- Таниқли олим ва уламолар, шунингдек турли соҳа мутахассилари билан учрашувлар
- Байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан амалга ошириладиган ишлар
- Ёшларни турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари
- Ёшларда соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятни шакллантириш каби бир қанча йўналишлари, мақсад ва вазифалари билан танишиб чиқдилар.


Йиғилиш сўнгида амалиётчилар ўзларини бўлим ҳақида қизиқтирган саволларига керакли жавобларни олдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев





