SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қуръони карим ёшлар ҳақида нима дейди?
10.04.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Ёшлар ва ота-онага яхшилик қилиш

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги сатрлар “ёшлар масалалари ислом нигоҳида” деб номланган туркум мақолаларнинг навбатдагисидир. Ёшлар деганда одатда балоғат ёшидан бошлаб ўттиз беш–қирқ ёшлар орасидаги инсонлар назарда тутилади.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Айни дамдаги мавзуимиз эса “Ёшлар ва ота-онага яхшилик қилиш” деб номланади. Дастлаб, мавзу юзасидан Қуръони каримда келган Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларини келтириб ўтмоқчимиз:

“Биз инсонни ота–онасига яхшилик қилишга буюрдик.”(Анкабут сураси 8-оят)

“Биз инсонни ота–онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Аҳқоф сураси 15оят).

“Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) амр этдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида)кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки,) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир!»(Луқмон сураси 14–оят).

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро сураси 23-оят).

Демак, айни чоғда ота-онага нисбатан яхшилик қилиш мавзусида суҳбатлашамиз. Юқоридаги тўртта оятдан маълум бўляптики, Роббимиз Аллоҳ азза ва жалла сиз-у бизга ота–оналаримиз борасида тўрт маротаба “Биз инсонга ота-онаси ҳақида васият қилдикки, …”, демоқда.

Ота-онага яхшилик қилишни англатувчи араб тилидаги “бирр ул-ваалидайн” калимаси барча турдаги яхшиликлар маъносини ўз ичига қамраб олади. Зеро, ота-онага очиқ чеҳра билан юзланишимиз ҳам, ёқимли сўзлашимиз ҳам,  қаноатли бўлиб, улардан ортиқча нарсалар тамаъ қилмаслигимиз ҳам, борингки, жонимиз, молимиз, фарзандларимиз воситасида уларга чиройли хизмат қилишимиз-у гўзал услубда муомалада бўлишимиз ҳам – буларнинг барча-барчаси яхшилик демакдир! Умуман олганда яхшилик кенг маънодаги тушунча саналади. Энди ота–онага яхшилик қилиш натижасида эришиладиган мукофотлар ҳақида сўз юритамиз.

Ота-онага яхшилик қилишга бериладиган ўнта мукофот:

1) Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг бандадан рози бўлишига сабабдир.

Ахир, қайси бир бойлик, қайси бир манфаат ва истак мўмин банда учун Аллоҳ таолонинг розилигидан юқорироқ ва муҳимроқ бўлиши мумкин?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Роббнинг ризоси ота-онанинг розилигида, Роббнинг ғазаби эса ота-онанинг ғазабланишидадир”.

2) Ота-онага яхшилик қилиш жаннат эшикларидан энг кенг очиб қўйилганидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ота-она жаннатнинг ўрта (яъни, энг яхши) дарвозасидир. Бас, истасанг уни зоеъ қил, истасанг муҳофаза қил”.

Имом Насоий ривоят қиладилар: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Албатта, мен ғазотни ният қилдим ва сизнинг ҳузурингизга маслаҳатлашиш учун келдим”, деди. У зот алайҳиссалом: “Онанг борми?”, дедилар. Ҳалиги киши: “Ҳа, бор”, деб жавоб берди. Набий алайҳиссалом: “Албатта, савоб унинг юзидадир (яъни, онангнинг хизматида бўлмоғингдадир)”, дедилар”. Ушбу ҳадисдан ҳам маълумки, ота онага нисбатан тавозеъли бўлсак, жаннатга яқинроқ бўлар эканмиз. Аксинча, уларга такаббурлик билан муносабатда бўлиб, юзларига тик боқиб ўшқирсак сари жаннатдан узоқлашаверамиз.

3) Ота-онага яхшилик қилган инсоннинг дуолари ижобат бўлади.

Бунинг исботи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тобеийнлардан бири, Яман ўлкасидан бўлган Увайс ал-Қароний ҳақида айтган ушбу ҳадисларидир: “Албатта, тобеийнлардан энг яхшиси Увайс ибн Омир деб аталадиган кишидир. Унинг бир онаси бор бўлиб, у унга яхшилик қилади. Агар Аллоҳ номи билан қасам ичса, қасамини бажаради. Бас, сизлардан ким унга йўлиқса, ундан ўзининг ҳақига  истиғфор айтишишини сўрасин” .

Кейинчалик Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига яманликлар жамоаси келишди. Умар розияллоҳу анҳу улардан:

–           Ичингизда Увайс ибн Омир борми? – деб сўрадилар.  Уларнинг ичида турган Увайс:

–           Ҳа, бор, –  деб жавоб берди. Ҳазрати Умар яна:

–           Муроддан (жой номи), сўнгра Қаранданми? – деб сўрадилар. Увайс:

–           Ҳа, шундай, – дея жавоб берди. Ҳазрати Умар бу сафар:

–           Сенда илгари песлик бўлиб, сен ундан тузалган, фақат дирҳамнинг ўрнидек жой қолганми? – деб сўрадилар. Увайс ҳам:

–           Ҳа, шундай, – деб жавоб берди. Ҳазрати Умар эса унга энди:

–           Сенинг бир онанг борми? – деб савол бердилар. Увайс:

–           Ҳа, бор, – деб жавоб берди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:

–           Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизларнинг ҳузурингизга Яман  Муродидан, сўнгра Қарани аҳлидан бўлган Увайс ибн Омир келади. Унинг илгари пес касали бўлган бўлиб, кейин у ундан тузалгандир. Фақат дирҳамнинг ўрничалик жойи қолган. Унинг бир онаси бор бўлиб, у унга яхшилик қилади. Агар Аллоҳ номи билан қасам ичса, Аллоҳ унинг қасамини рўёбга чиқаради. Сен унга ўзинг учун истиғфор айттиришга қодир бўлсанг, шундай қилгин”, деганларини эшитганман, дедилар.

Кейин Ҳазрати Умар: “Мен учун истиғфор айтгин”, деб сўрагандилар, Увайс истиғфор айтди.

Бу воқеадан ҳам кўриниб турибдики, ота-онага яхшилик қилиш дуонинг қабул қилиниши ва ижобат бўлишига сабаб экан.

4) Ота-онага яхшилик қилиш умрнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.

“Канз ул-уммол” китобида шундай дейилган: “Ким ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса, унга жаннат бўлади. Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади”.

5) Ота-онага яхшилик қилиш ризқнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни умри узун бўлиб, ризқи зиёда қилиниши хурсанд қиладиган бўлса, бас ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

6) Ким ўз ота-онасига яхшилик қилса фарзандлари ҳам унга яхшилик қиладилар.

Бу ҳақда “Канз ул-уммол” китобида шундай дейилган: “Аёлларга нисбатан иффатли бўлинг, ўз аёлларингиз ҳам иффатли бўлади. Оталарингизга яхшилик қилинг, фарзандларингиз сизга яхшилик қилишади”.

7) Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ таоло тавбаларингизни қабул қилишига сабабдир.

Имом Термизийнинг “Жомеъ” китобларида шундай ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Албатта, мен катта бир гуноҳ содир этдим. Тавба қилсам бўладими?”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борми?”, дедилар. Ҳалиги киши: “Йўқ”, деб жавоб берди. Набий алайҳиссалом: “Холанг-чи?”, дедилар. Ҳалиги киши: “Ҳа, бор”, деди. У зот  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бас, унга яхшилик қилгин!”, дедилар”.

8) Ота-онасига яхшилик қилган мўминга Аллоҳ таолонинг ҳузурида катта ажр ва улуғ савоблар бор.

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Мен Аллоҳдан ажр умид қилган ҳолимда ҳузурингизга ҳижрат ва жиҳод қилишга байъат қилгани келдим”, деди. Кейин у зот алайҳиссалом: “Ота-онангдан биронтаси тирикми?”, дедилар. Ҳалиги киши: “Ҳа, уларнинг ҳар иккиси ҳам тириклар”, деди. Шунда Набий алайҳиссалом унга: “Ота-онанг ҳузурига қайтиб бор ва уларга гўзал тарзда ғамхўрлик қил!”, дедилар.

9) Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш каби эканини унутмаслик лозим!

Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ота-онаси учун уларнинг ёши ўтиб, кексайиб қолган ҳолларида (яхшилик қилишга) ҳаракат қиладиган бўлса, бас, у Аллоҳнинг йўлидадир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга баробар бўлибгина қолмай, баъзи ҳолларда афзалроқ ҳам бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси амал Аллоҳга суюклироқ?”, деб сўрадим. У зот: “Вақтида адо этилган намоз”, дедилар. Мен: “Кейин қайси?”, дедим. У зот: “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар. Мен яна: “Кейин қайси?”, дедим. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳи Муслим” китобларида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жиҳод қилишга изн сўради. У зот алайҳиссалом унга: “Ота-онанг тирикми?”, дедилар. Келган киши: “Ҳа, тириклар”, деб жавоб берди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Бас, сен уларнинг ҳақларида(яъни, уларга хизмат қилишда) жиҳод қилгин!”, дедилар”.

10) Ота-онага яхшилик қилиш қаршингизда турган қийинчилик ва мушкулликларни бартараф этади.

Шайх Иброҳим Мунзир бу ҳақида қуйидаги шеърни айтганлар:

Бор эди бир  кимса, қора ниятли, ярамас
Ва бир ёш бола: оқ-қора не, фарқига бормас.
Ғаразгўй кимса алдади болани пуллар-у дурлари ила,
Деди: “Онанг юрагин келтир, бўлур жавҳарлар сенга!”.
Аҳмоқ бола шошганча кетди-ю, она кўксига
Ханжарин санчди, суғурди юракни, қайтди изига.
Аммо йўлда ғоят даҳшатга тушди, йиқилиб кетди,
Қоқилган чоғида  қўлидан юрак тушиб ҳам кетди.
Ажаб, тупроққа беланган хокисор қалбдан
Келди бир нидо-сас, тенгсиз меҳрга лиммо-лим тўлган:
“Болагинам, суюгим, етмадими зарар, омонсан чиндан?..”
Узоқдан овозни таниб ота ҳам келди,
Юракни кўриб, не фалокат бўлганин сезди.
Суғурди ханжарни она қалбидан
Санчишни хоҳлади оғилга бирдан…

Шу чоқ онаизор қалбидан келди бошқа бир наъра:

“Тортгин қўлинг, асло тегма боламга
Токи қайта зарба берма юраккинамга!”.

Абу Усайд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганимизда, тўсатдан  Бану Саламалик бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Мен учун ота-онамнинг вафотидан сўнг уларга қилишим мумкин бўлган бирон яхшилик қолдими?”, деб сўради. Набий алайҳиссалом унга: “Ҳа, бор! Ўз вақтида адо этилган намоз, уларнинг ҳақи учун истиғфор айтмоғинг, улардан кейин аҳдлари(бировга берган ваъдалари)ни адо этишинг, фақат улар билан боғланиб турган силаи раҳм алоқаларини (ҳам) боғламоғинг ҳамда уларнинг дўстларини икром қилмоғинг”, дея жавоб бердилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Муслим ривоят қилган яна бир ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бурни ерга ишқалсин! Бурни ерга ишқалсин! Бурни ерга ишқалсин!”,   дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг расули?” дейилди. У зот алайҳиссалом: “Ким ота-онасини ёки улардан бирини қарилик чоғларида топса-ю, сўнг (уларнинг хизматини адо этиб) жаннатга кира олмаса!”, дедилар”.

Муҳаммад Хойр Шаъолнинг “Ёшлар масалалари” номли мақолалар
туркуми асосида “Кўкалдош”  ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Баратов Ғиёсиддин ва 3-курс талабалари томонидан тайёрланди.

What you can read next

Iyjob va qabulning orasidagi bogʻliqlik
Iyjob va qabulning orasidagi bogʻliqlik
Онанинг оналик вазифаси
Онанинг оналик вазифаси
Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz
Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP