Барчамизга маълум 2023 йил президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб элон қилинган эди. Ана шундай ном берилиши ҳам “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя ҳамма вақтда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолишидан далолатдир.
Шунингдек, 2022 йил 11 ноябръ президентимиз ташаббуслари билан “Касаба уюшмалари ходимлари” куни деб эълон қилинган эди. Бугун ана шу кун муносабати билан саховатли ҳомийлар кўмагида мадрасамизда ҳизмат қилувчи барча ходим ва устозларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.



Абдуллоҳ ибн Аббос айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саховатлиси эдилар”. Аллоҳ таоло ушбу эҳсонларни мукофотларини Ўз фазли карами ила зиёда қилиб берсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам каби саховатли бўлишимизни барчамизга насиб айласин.


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев




