سؤال: ماذا يجب للأنبياء عليهم السلام؟
8-савол: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам) зиммаларига нима нарсалар вожиб бўлур?
جواب: يجب للأنبياء عليهم الصلاة و السلام أربع صفات و هى الصدق و الأمانة و التبليغ و الفطانة. و معنى الصدق فى حقهم كون خبرهم مطابقا للواقع و نفس الأمر فلا يصدر منهم كذب أصلا سواء أكان فى الأمور المتعلقة بأمر الدين أو الدنيا و معنى الأمانة فى حقهم كون ظواهرهم و بواطنهم محفوظة من الوقوع فيما لا يرضى الله الذى اصطفاهم على سائر الخلق. و معنى التبليغ كونهم بينوا للناس كل ما أمرهم الله ببيانه أحسن بيان فلم يكتموا من ذلك شيئا لا عمدا و لا على طريق النسيان. و معنى الفطانة كونهم أكمل الخلق فى النباهة و الفهم و الحذق.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)да тўрт сифатнинг бўлишлиги лозим,улар: содиқлик (ростгўй), омонат, таблиғ (етказиш) ва фатонат (зийраклик). Пайғамбарларнинг содиқлигининг маъноси шулким, уларнининг хабарлари воқеъликга ва ҳақиқатга мувофиқ бўлишидир, улардан хоҳ диний ишларга оид масалаларда бўлсин ва хоҳ дунёвий ишларга боғлиқ нарсаларда бўлсин асло ёлғон содир бўлмайди.
Пайғамбарларда омонат бўлишлигининг маъноси шулки, уларни барча халқ орасидан саралаб, танлаб олган холиқлари- Аллоҳни норози қиладирган бирон нарсани амалга оширишдан уларнинг зоҳирлари ҳам, ботинлари ҳам сақланган бўлмоғи.
Таблиғнинг маъноси шулки, Аллоҳ таоло инсонларга етказиш учун бу Пайғамбарларга буюрган барча кўрсатмаларини чиройли услубда етказиб, бу кўрсатмалардан биронтасини на қасддан ва унутиб қўйиб беркитмасликларидир.
Фатонатнинг маъноси шулки, Пайғамбарларнинг шараф ва обрўда, фаҳму-фаросатда ва маҳорату-устозликда барча инсонлар ичида энг комилроғи бўлмоқларидир.
سؤال: ماذا يستحيل على الأنبياء عليهم الصلاة و السلام؟
9-савол: Пайғамбарларга нималар бўлиши маҳол (мумкин эмас)дир?
جواب: يستحيل على الأنبياء عليهم الصلاة و السلام أربع صفات و هى الكذب و العصيان و الكتمان و الغفلة و كذلك يستحيل عليهم كل صفة تعد عند الناس من العيوب و إن لم تكن من الذنوب كدناءة الحرفة أو النسب أو تنافى حكمة البعثة كالصمم و البكم.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)да тўрт сифатнинг бўлиши маҳолдир, булар: ёлғончилик, осийлик (тоатдан бўйин товлаш), Аллоҳнинг кўрсатмаларини яшириш ва ғофиллик (Аллоҳнинг зикридан бехабар бўлишлик). Шунингдек, одамларда гуноҳ эмас, балким айб саналган барча сифатларнинг уларда бўлиши ҳам маҳол (мумкин эмас)дир, масалан, касбу-ҳунарнинг арзимас (паст) бўлиши ёки насл-насабнинг паст бўлиши ёки Пайғамбарлик мақомининг ҳикматига зид бўлган сифатлар, яъни карлик ва соқовлик каби нуқсонларнинг бўлиши.
سؤال: إذا كان العصيان مستحيلا فى حق الأنبياء عليهم السلام فكيف أكل آدم من الشجرة التى نهى عنها؟
10-савол: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)нинг исён қилиши (итоатсизлиги) маҳол бўлса, Одам алайҳиссалам ўзига манъ қилинган дарахт мевасини қандай қилиб еди?
جواب: أن آدم عليه السلام أكل من الشجرة التى نهى عنها بطريق النسيان قال الله تعالى: «و لقد عهدنا إلى آدم من قبل فنسى و لم نجد له عزما» و الناسى غير عاص و لا مؤاخذ. و أما نسبة العصيان إليه فى قوله تعالى: » و عصى آدم ربه فغوى ثم اجتباه ربه فتاب عليه و هدى» فلصدور صورة المخالفة عنه بناء على النسيان الناشئ عن عدم التحفظ التام منه و المخالفة التى تصدر نسيانا لا تعد فى حق الأنبياء عصيانا و عدت معصية فى حق آدم نظرا لشرف رتبته و عظم منزلته. و الخطأ الصغير يستعظم من الكبير. و أما مؤاخذة المولى سبحانه و تعالى لآدم على ذلك بأهباطه إلى هذه الديار و اعتراف آدم بالذنب و اشفاقه منه و مثابرته على الإستغفار فذلك لتزداد درجته علوا و ثوابه و أجره نموا. و يقاس على ذلك ما ينسب لسائر الأنبياء من الذنوب و المعاصى فإنها ذنوب بالإضافة إلى مناصبهم و معاص بالنسبة إلى كمال طاعتهم لا أنها كذنوب غيرهم و معاصيهم لأنها صادرة منهم عليهم السلام إما على طريق التأول أو على طريق السهو و عدم التعمل. و أما اعترافهم بها و استغفارهم منها فلزيادة معرفتهم بمولاهم و شدة ورعهم و تقواهم و ليزدادوا أجرا و قربة و علوا فى الدرجة و الرتبة.
Жавоб: Одам алайҳиссалам ўзига ман қилинган дарахтдан унутиб еб қўйган эди, Аллоҳ бу ҳақда айтади: “ Ваҳий юбордик Одам алайҳиссаламгаким, ушбу дарахтдан емагил деб, ҳали фарзандлари дунёга келмасидан илгари, бас, унутди у Бизнинг васиятимизни. Бизнинг буюруғимизга қасддан хилоф қилганини билмадик”. Одатда бирон нарсани унутиб содир қилган киши гуноҳкор бўлмайди ва уни азобланмайди. Лекин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида Одам алайҳиссаламга бўйин товлашликни нисбат берилиши, яъни: “Ва осий бўлди Одам ўз Роббисига ва адашди, сўнгра Робби уни ўзига яқин қилди ва уни танладида, бас, уни йўллади тавба айтишга ва истиғфор айтишга”-дегани Одам ота томонидан мукаммал даражада сақланиш бўлмагани боис унутиш содир бўлган ва оқибатда Аллоҳнинг амрига хилоф иш содир бўлгани сабабли эди. Унутишлик оқибатида содир бўладирган итоатсизлик Пайғамбарлар томонидан исён қилинганига далолат қилмайди. Одам алайҳиссалам томонидан унутиши оқибатида содир этилган ушбу хатоликни “исён қилиш” деб аталишининг сабаби эса, Одам алайҳиссаламнинг мартабаси юқори ва олий мақом соҳиби бўлгани учундир. Зеро, одатда катталар томонидан содир этиладиган кичик гуноҳ ҳам катта гуноҳ қаторида кўрилади. Аммо, Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаламни ушбу исёни учун жаннатдан чиқариб, ерга тушириш билан жазо бериши ва Одамнинг ўз гуноҳига иқрор бўлиб,гуноҳидан қўрқиб, узлуксиз истиғфор айтиши эса, Одам алайҳиссаламнинг даражасини янада юқори бўлиши ва охиратда ажру савобларининг зиёда бўлиши учундир. Бошқа барча Пайғамбарларга нисбат бериладиган гуноҳ ва исёнлар ҳам шунга қиёс қилинур, чунки уларнинг олий мақомлари олдида бу арзимас нарсалар гуноҳ даражасида, уларнинг комил тоатлари олдида бу нарсалар исён даражасида кўрилган.
Бу нарсалар бошқа инсонлардан содир бўладирган гуноҳ ва исёнлар каби эмас, чунки Пайғамбар томонидан содир қилинган ва гуноҳ деб қаралаётган нарсалар аслида улар томонидан бу нарсани ё бошқачароқ тушунганлари учун қилган, ё унутганлари боис қилган ва ё унга тўла амал қила олмаган амаллардир. Аммо уларнинг бу ишларни гуноҳ деб эътироф этишлари ва бу ишлари учун истиғфор айтишлари ўз хожалари- Аллоҳни яхши таниганлари, тақво ва парҳезкорликларининг кучлилиги учун ҳамда Аллоҳ олдида ўзларининг даража ва мартабаларини зиёда қилишлари ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида ўзларининг даража ва мартабаларини зиёда қилиш учун қилгандирлар.
سؤال: ماذا يجوز فى حق الأنبياء عاليهم السلام ؟
11-савол: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам) ҳақида нима нарсалар жоиз бўлур?
جواب: يجوز على الأنبياء عليهم السلام وقوع الأعراض البشرية التى لا تؤدى إلى نقص فى مراتبهم العلية كالأكل و الشرب و الجوع و العطش و اعتراء الحر و البرد و التعب و الراحة و المرض و الصحة و المنام و تجرع كأس الحمام. و مثل ذلك التجارة و الإحتراف بحرفة من الحرف التى ليست دنية لأنهم بشر يجوز عليهم ما يجوز على البشر مما لا يؤدى إلى نقص و لا يشعر بشر.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)га уларнинг олий мақомларига таъна (нуқсон) етишига сабаб бўлмайдиган, инсонлар бошига етадирган барча нарсалар бўлиши мумкин. Масалан, ейиш, ичиш, оч қолиш, чанқаш, иссиқ ва совуқнинг етиши, чарчаш, роҳатланиш, соғ ва касал бўлиш ва ўлим шарбатини тотиш кабилар. Шунингдек, тижорат қилиш ва паст ҳамда ёмон бўлмаган ҳунарлардан биронтасини қилиш ҳам мумкин.
سؤال: ما الحكمة فى اللحوق الأمراض و الآلام للأنبياء عليهم الصلاة و السلام؟
12-савол: Пайғамбарлар (алайҳимусаллам)га касалликлар ва аламлар етишида нима ҳикмат бордир?
جواب: الحكمة فى الحوق الأمراض و الآلام للأنبياء عليهم الصلاة و السلام مع كونهم خير البرية و كون ساحتهم من العيوب برية أن يعظم أجرهم و يظهر فى طاعة الله تعالى ثباتهم و صبرهم و لأجل أن تتأسى بهم الناس إذا حل بهم البلاء و اليأس و يعلموا أن الدنيا دار بلاء و امتحان لا دار إكرام و إحسان و لئلا يعتقد الألوهية أحد فيهم إذا رأى المعجزة الباهرة تظهر على أيديهم و يعلم أن ذلك بإرادة الله تعالى و خلقه ليس غير. و أنهم و إن عظم قدرهم و جل أمرهم فهم عبيد عاجزون عن جلب النفع و رفع الضر.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)лар одамларнинг энг яхшилари бўлиб, уларнинг таналари майиблик ва қусурлардан холи бўлишига қарамай уларга касаллик ва аламлар етишининг ҳикмати шулки, бу билан уларнинг ажру-савоблари кўпаяди ва Аллоҳга итоат қилишда уларнинг сабру-матонати зоҳир бўлади. Шунингдек, одамлар ўзларига бало ва қийинчиликлар етканда Пайғамбарлардан намуна оладилар. Ва яна билсинларким, бу дунё имтиҳон ва синов ўрнидир, ҳурмат ва иззат қилиш ўрни эмас.
Шунингдек, Пайғамбардар қўлидан ажойиб мўъжизалар содир бўлаётганини кўрганда бирон киши у Пайғамбарларни илоҳийлаштириш эътиқодига ўтиб кетмасин ва билсинким, бу содир бўлган мўъжиза Аллоҳ таолонинг яратиши ва иродаси билангина содир бўлган, холос. Ва бу Пайғамбарларнинг қадрлари қанчалик баланд ва ишлари улуғ бўлмасин, улар Аллоҳнинг бандалари бўлиб, (ўзларича) бирон манфаат келтиришдан ва ёки зарарни даф этишдан ожиздирлар.
سؤال: ما خلاصة ما يجب أن نعتقد فى حق الأنبياء عليهم الصلاة و السلام؟
13-савол: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам) ҳақида вожиб (зарур) деб эътиқод қилишимиз керак бўлган нарсанинг хулосаси қайсидир?
جواب: نعتقد أن النبياء عليهم الصلاة و السلام موصوفون بكل صفة تزين* و مبراؤون فى الظاهر و الباطن و الفعل و القول عن كل أمر يشين و أنهم يجوز أن تطرأ عليهم الأعراض البشرية التى لا تؤدى إلى نقص فى مراتبهم العلية و أن الله اصطفاهم على العالمين و أرسلهم إليهم ليكونوا بأوامره و أحكامه عالمين و أنهم لم يختلفوا فى أمر الدين لكونه أصلا. لتعلقه بالإعتقاد الذى لا يقبل التعدد و التحول أصلا. و إنما اختلفوا فى بعض أحكام الشريعة لكونها فرعا لتعلقها بالعمل الذى توجب الحكمة اختلافه باختلاف الأمم زمانا و مكانا و حالا و طبعا.
Жавоб: Пайғамбарлар (алайҳимуссалам)лар гўзал сифатлар билан зийнатланган деб ва улар зоҳирдаю- ботинда, ишдаю-сўзда (халқий ва хклқий) камчиликлардан холдирлар деб эътиқод қилурмиз. Шунингдек, уларнинг бошига ҳам инсонлар бошига тушадиган холатлар тушиши жоизлигига ишонамиз аммо бу холатлар инсонлар бошига тушадиган холатлар ичидан уларнинг олий мартабаларига нуқсон етказадигани бўлмайди.
Аллоҳ таоло бу Пайғамбарларни бутун аҳли олам орасидан танлаб олиб уларни Пайғамбар қилиб юборди, тоинки, одамлар Аллоҳнинг буюруқларию-аҳкомларини билсинлар деб. Яна ишонамизким, бу Пайғамбарлар дин (ақида ишонч) ишларида ўзаро ихтилоф қилмаганлар, чунки диннинг асоси бир бўлиб, бу асослар асло ўзгармайдиган ва хилма-хил бўлмайдирган ягона эътиқодга боғлиқдир. Бу Пайғамбарлар фаръий масала бўлмиш шариатнинг баъзи (амалий) ҳукмларидагина ўзаро ихтилоф қилганлар, чунки одамларнинг ҳар замонда, жойда ва ҳолатларда турли бўлишига қараб бу шаръий ҳукмларни ҳам турлича бўлишини Аллоҳнинг ҳикмати илоҳийси тақозо этган.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.





