Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Шунинг учун келажагимиз ворисларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш ва кафолатлаш борасида аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дастурлари» каби дастурлар ишлаб чиқиш, ушбу 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб элон қилиниши ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга ҳизмат қилмоқда.





Билим юртимизда ҳам ана шу мақсадларни ифодаси ўлароқ, талабларни моддий ҳамда маънавий тарафдан қўллаб-қувватлаб, уларнинг нафақат ўқув машғулотларида илм олишлари, балки дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, яшаш шароитлари ва эҳтиёжларидан бохабар бўлиб турилади. Билим юртимизда ижарада ёки яқин қариндоши билан яшаётган талабалар маълумотлар базаси шакллантирилган. Бу 2023-2024 ўқув йилида 25 нафар талабалар оилавий ижарада истиқомат қилмоқда. Бугун уларга мадраса раҳбарияти томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолатда 5 хил турдаги (гўшт, гуруч, ёғ, картошка, пиёз) озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.
Раҳматуллоҳ САИДЖАЛОЛОВ
«Кўкалдош» ЎМИБЙ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






