بسم الله الرحمن الرحيم
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
نَحمدُهُ وَ نُصَلِّى عَلى رسولِهِ الكَرِيمِ اَمَّا بَعدُ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳга ҳамд айтамиз ва У зотнинг улуғ Расулига салавоту саломлар йўллаймиз. Ҳамд ва санодан сўнгра:
وَ الآيَاتُ لِلاَنْبِيَاءِ وَ الكَرَامَاتُ لِلاَوْلِيَاءِ حَقٌّ، وَ أمَّا الَّتِي تَكُونُ لأِعْدَائِهِ مِثْل إِبلِيسَ وَ فِرْعَوْنَ وَ الدَّجَّالِ مِمَّا رُوِىَ فِى الأخْبَارِ أنَّهُ كَانَ وَ يَكُونُ لَهُمْ لاَ نُسَمِّيهَا آيَاتٍ وَ لاَ كَرَامَاتٍ، وَلَكِنْ نُسَمِّيهَا قَضَاءَ حَاجَاتٍ لَهُمْ، وَ ذَلِكَ لأنَّ اللهَ تَعَالَى يَقْضِي حَاجَاتِ أعْدَائِهِ اِسْتِدْرَاجًا لَهُمْ وَ عُقُوبَةً لَهُمْ فَيَغْتَرُّونَ بِهِ وَ يَزْدَادُونَ طُغْيَانًا وَ كُفْرًا وَ ذَلِكَ كُلُّهُ جَائِزٌ وَ مُمْكِنٌ
Мўъжизалар пайғамбарлар учун собитдир ва кароматлар авлиёлар учун ҳақдир. Аммо Иблис, Фиръавн ва Дажжол каби Аллоҳ таолонинг душманлари учун содир бўлган ва бўлишлиги хабарларда ривоят қилинган нарсаларни мўъжиза ҳам, каромат ҳам демаймиз. Лекин ўша нарсаларни улар учун қазои-ҳожат деймиз. Чунки Аллоҳ таоло душманларининг ҳам ҳожатларини уларга истидрож ва уқубат учун рўёбга чиқаради. Улар бундан алданиб қоладилар ва туғёну куфрда зиёдалашаверадилар. Бундай нарсаларнинг барчаси жоиз ва мумкиндир.
وَ كَانَ اللهُ تَعَالَى خَالِقًا قَبْلَ أنْ يَخْلُقَ وَ رَازِقًا قَبْلَ أنْ يَرْزُقَ. وَاللهُ تَعَالَى يُرَى فِي الآخِرَةِ وَ يَرَاهُ المُؤْمِنُونَ، وَ هُمْ فِي الجَنَّةِ بِأعْيُنِ رُؤُوسِهِمْ بِلاَ تَشْبِيهٍ وَلاَ كَيْفِيَةٍ وَ لاَ يَكُونُ بَيْنَهُ وَ بَيْنَ خَلْقِهِ مَسَافَةٌ.
وَ الإِيْمَانُ هُوَ الاِقْرَارُ وَ التَّصْدِيقُ. وَ إِيْمَانُ أهْلِ السَّمَاءِ وَ الأَرْضِ لاَ يَزِيدُ وَ لاَ يَنْقُصُ مِنْ جِهَةِ المُؤْمَنِ بِهِ وَ يَزِيدُ وَ يَنْقُصُ مِنْ جِهَةِ اليَقِينِ وَ التَّصْدِيقِ
Аллоҳ таоло (махлуқотларни) яратишидан олдин ҳам яратувчи эди. Ва ризқлантиришидан олдин ҳам ризқ берувчи эди. Аллоҳ таоло охиратда кўринади. Уни мўминлар жаннатда ўз кўзлари билан ташбеҳсиз ва кайфиятсиз кўрадилар. Ва У билан халқининг ўртасида масофа бўлмайди. Иймон – иқрор ва тасдиқдир. Осмон ва ер аҳлларининг иймони, иймон келтирилган нарса жиҳатидан зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди, лекин яқийн (аниқ билиш) ва тасдиқ жиҳатидан зиёда ва кам бўлади.
وَ المُؤْمِنُونَ مُسْتَوُونَ فِي الإِيْمَانِ وَ التَّوْحِيدِ مُتَفَاضِلُونَ فِي الأعْمَالِ. وَ الاِسْلاَمُ هُوَ التَّسْلِيمُ وَ الاِنقَِيَادُ ِلأوَامِرِ اللهِ تَعَالَى فَمِنْ طَرِيقِ اللُّغَةِ فَرْقٌ بَيْنَ الاِيْمَانِ وَ الاِسْلاَمِ وَ لَكِنْ لاَ يَكُونُ إِيْمَانٌ بِلاَ إسْلاَمٍ، وَ لاَ يُوجَدُ إِسْلاَم بِلاَ إِيْمَانٍ وَ هُمَا كَالظَّهْرِ مَعَ البَطْنِ وَ الدِّينُ اِسْمٌ وَاقِعٌ عَلَى الاِيْمَانِ وَ الاِسْلاَمِ وَ الشَّرَائِعِ كُلِّهَا.
Мўминлар иймон ва тавҳидда баробардирлар. Амалларда эса бир-бирларидан ортиқдирлар. Ислом – Аллоҳ таолонинг амрларига таслим бўлиш ва бўйсунишдир. Иймон ва ислом орасида луғат жиҳатидан фарқ бор. Лекин иймон исломсиз бўлмайди, шунингдек Ислом ҳам иймонсиз бўлмайди. Иккаласи худди бел билан қориндекдир. Дин – иймон, ислом ва шариатларнинг барчасига жорий бўлган исмдир.
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси






